Хўжаобод туманида 43 минг тоннадан зиёд мева-сабзавот экспорт қилинади
Жорий йил Тошкентда ўтказилган I Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида Хўжаобод тумани фермер ва деҳқонлари хорижий компаниялар билан ҳўл ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш бўйича 15 миллион 524 минг долларлик шартнома имзолаган.