World News in Uzbek

Булунғурда туман электросети ёниб кетди

21-октябр куни соат 17:16 да Самарқанд вилояти Булунғур тумани “Истиқлол” МФЙ Оқтепа кўчасида жойлашган подстансиядаги БТ-3 линяни ўчириб қўйиш ячайкаси тепасидаги изоляторга ёмғир ёғиши натижасида сув тегиб, қисқа туташув содир бўлганлиги ва изолятор синиб тушганлиги тўғрисида туман ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 1 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 17:20 да етиб борганда ҳеч қандай ёнғин аломатлари борлиги аниқланмаган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ҳудудий экектр тармоқлари корхонаси ходимлари носозлик сабабини аниқлаб, бартараф этиш чораларини кўрмоқда.

Читайте на сайте