Марғилонда қарздор оталар маъсулияти оширилмоқда
Мажбурий ижро бюросининг Марғилон шаҳар бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг қарздор Хожиматов Рустамдан ундирувчи Юлдашева Мухлиса фойдасига 1 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорга ҳуқуқ ва мажбурияти тушунтирилган ва қарздор Р.Хожиматов алимент пулларини фарзандлари учун ихтиёрий равишда ойма-ой тўлаб келган.
Жорий йилнинг 20 февраль куни қарздор Р.Хожиматов ундирувчи М.Юлдашева билан ўзаро келишган ҳолда қарздор 1 нафар фарзандини вояга етгунига қадар тўлаши лозим бўлган 171,0 млн. сўм алимент пулларини ундирувчи Ю.М. га тилхат асосида топширди ва ундирувчининг аризасига асосан ижро иши тамомланди.
Шунингдек, суд ҳужжатига кўра, қарздор Н.Мамажоновдан ундирувчи М.Мамажонова фойдасига 1 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорга ҳуқуқ ва мажбурияти тушунтирилган ва қарздор Н.Мамажонов 1 нафар фарзандини вояга етгунига қадар тўлаши лозим бўлган 109,0 млн. сўм алимент пулларини ундирувчи М.Мамажоновга тилхат асосида топширди ва ундирувчининг аризасига асосан ижро иши тамомланди.