Америкалик экспертлар Гавайидаги ёнғинлардан кўрилган зарарни 5,5 миллиард долларга баҳолади
АҚШнинг Фавқулодда вазиятларни бошқариш федерал агентлиги ва маҳаллий тадқиқот маркази мутахассислари Гавайидаги Мауи оролидаги ёнғинлардан кейин тиклаш ишлари тахминан 5,52 миллиард долларга тушишини айтишди.
Бу ҳақда экспертлар ҳисоботига таяниб, “ТАСС” хабар бермоқда.