Алишер Қодиров Делягинга жавоб қайтарди
Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси Қаҳрамон Қуранбоев Россия ҳукуматидан мамлакатда мигрант болалар учун боғча ва мактаблар очишга ёрдам беришни сўраган эди. Бироқ, Россия думаси депутати Михаил Делягин бу ташаббус ноқонуний эканлигини айтган.
“Фақат мигрант болалар учун мактаблар очиш РФ фуқароларига нисбатан камситиш эканлиги аниқ.
Бу Россияни йўқ қилишга, аввал бегона, кейин эса душман анклавларни яратишга қаратилган, атайлаб олиб борилган сиёсатдир.
Менимча, Ўзбекистон, албатта, болалар боғчалари ва мактабларни қуриши керак, лекин фақат ўз ҳудудида.
Аслида, улар Россияга кириб келган мигрантларни қайтариб олиб кетишлари лозим”– РФ Давлат думаси депутати М. Делягин.
Ўзбекистон Қонунчилик палатаси депутати, “Миллий тикланиш” партияси раҳбари Алишер Қодиров россиялик ҳамкасбининг ушбу фикрига жавоб қайтарди: “Россия мактабларида ўзбек тилини ўргатиш рус миллатини камситиш ҳисобланади-ю, Ўзбекистон мактабларида рус тилида таълим берилаётгани ўзбекларни камситиш ҳисобланмайдими?”