Туркия Марказий банки фоиз ставкаларини 42,50 фоизга оширди
Туркия Республикаси Марказий банки (ЦМБ) Пул сиёсати қўмитаси, бир ҳафталик репо аукцион фоиз ставкасини 250 базис пунктга ошириб, 42,50 фоизга кўтарди.
Туркия Марказий банкининг фоиз ставкалари ҳақидаги эълонида, Ҳафизе Гае Эржан бошчилигидаги Қўмита фоиз ставкасини 42,50 фоизга оширишга қарор қилгани билдирилди.
Баёнотда, ноябрь ойида чекланган ўсишни қайд этган асосий инфляция сўнгги инфляция ҳисоботида тақдим этилган прогнозга мос келадиган йўналишни давом эттиргани, ички талабнинг жорий даражалари, хизматлар нархининг қатъийлиги ва геосиёсий рискларнинг инфляция босимини қўллаб-қувватлагани қайд этилди.
Бошқа томондан, сўнгги кўрсаткичлар ички талабнинг мувозанатлашувининг давом этаётганидан далолат беради, чунки пул-кредитнинг кескинлашуви молиявий шароитда акс этади.
Ушбу омиллар туфайли Марказий банк фоиз ставкасини оширишга қарор қилди.