World News in Uzbek

“AliExpress” маҳсулотларни етказиб бериш билан боғлиқ муаммони ҳал қилди

“AliExpress” расман Глобал виртуал савдо майдончаси “Uzcard” ва “Humo” пластик тўлов карталаридан маҳсулотлари учун тўлов қабул қилишни бошлади.
Шу билан бирга маркетплейс ўзбекистонлик харидорлар дуч келаётган бир қатор муаммоларни ҳам ҳал қилди. Платформа Ўзбекистоннинг иккала миллий тўлов тизимини ўз тизимига улаш жараёнини якунлади. Эндиликда ўзбекистонликлар миллий валюта-сўмда тўлов қилиб харидни амалга оширишлари мумкин.

Аммо бунда ҳам муаммоларга дуч келинди. Маҳсулотларга сўмда пул тўлайдиган кўплаб истеъмолчилар бу АҚШ долларида тўлов қилишга нисбатан қимматга тушаётганини таъкидламоқда. Эҳтимол, нарх-наводаги фарқ валютани айирбошлаётган вақтда юзага келаётгандир.

Бундан ташқари, “AliExpress” буюртмаларни Хитойдан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри рейслар орқали етказиб беришни ташкил этди. Бунинг натижасида буюртмани олишнинг ўртача вақти 14 кунга қисқарди. Авваллари товарлар Ўзбекистонга жуда кечикиб келарди. Баъзан ҳатто истеъмолчилар буюртмалари келишини уч ойлаб кутишига тўғри келган. Ҳозир эса Хитой маҳсулотлари мамлакатимизга бепул етказиб берилади.

“AliExpress” — глобал виртуал савдо майдончаси бўлиб, Хитой,Россия, Европа, Туркия ва бошқа мамлакатларда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиб олиш имкониятини тақдим этади. Сайтдаги маҳсулотлар дона ва улгуржи нархларда сотилади. Платформа ХХРда ишламайди, у ерда унинг ўрнини “Taobao” эгаллаган.

Читайте на сайте