World News in Uzbek

Интер Бастони билан шартнома узайтириш бўйича музокара бошлайди

Миланнинг “Интер” клуби марказий ҳимоячи Алессандро Бастони билан шартномани узайтириш юзасидан музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда. Кўплаб миш-мишларга кўра, италиялик футболчи “Барселона”нинг трансфер рўйхатидан жой олган.

Бироқ Бастонининг ўзи бир неча бор “нерадзуррилар” сафини тарк этишни истамаслигини таъкидлаган. Журналист Николо Скира хабарига кўра, яқин ҳафталарда “Интер” Бастонига янги шартнома таклиф қилади.

Клуб раҳбарияти 26 ёшли ҳимоячини лойиҳа учун муҳим фигура деб билади, футболчининг ўзи ҳам жамоадаги ўрнидан мамнун. Алессандро Бастонининг амалдаги келишуви 2028 йил ўрталаригача мўлжалланган.

“Аталанта” тарбияланувчисининг трансфер қиймати Transfermarkt портали томонидан 80 миллион еврога баҳоланмоқда.

Читайте на сайте