Мухолифат фаоли Сафар Бекжоннинг укаси Омск қамоқхонасида вафот этди
Мухолифат фаоли Сафар Бекжоннинг маълум қилишича, унинг укаси Яраш Бекжонов Россиянинг Омск шаҳридаги ахлоқ тузатиш колониясида 24 июнда вафот этган. Яқинларига кўра, ўлим сабабаблари ҳозирча маълум эмас. Уларга кўра, 25 июнда Яраш Бекжонов ўлгани ҳақида Омск шаҳридаги 10-ахлоқ тузатиш колониясидан телеграмма келган.