Россияда мигрантлар учун патентнинг янги шакли тасдиқланди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Россиядаги меҳнат мигрантлари 2021 йил 29 декабрдан патентни чипли карта кўринишида олишади. Унда бундай карта эгаси юзининг электрон тасвири ва бармоқ излари бўлиши керак. Тегишли фармонга Росссия ички ишлар вазири Владимир Колокольцев имзо чекди. Картанинг олд томони 8,5 см га 5,3 см ўлчамда бўлади, унда сурат, патент серияси ва рақами, эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ҳамда Россияга ишлаш учун келган чет эл фуқаросининг фуқаролиги, паспорт серияси ва рақами, касби каби маълумотлар жойлаштирилади. Читать дальше...