Ҳусанов "Ланс" мухлислари билан хайрлашди: "Ланс"нинг бир бўлаги бўлганимдан фахрланаман!
Фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттирадиган Абдуқодир Ҳусанов собиқ жамоаси "Ланс" билан хайрлашди.
Азиз дўстлар,
Юрагимда алоҳида ўрин тутган ва Европадаги илк катта саргузаштим бўлган "Ланс" жамоаси билан хайрлашиш вақти келди.
Франция ва Ланс шаҳрига самимий қабул учун катта раҳмат! Франция менга эшикларини очди, французлар менга меҳрибон эди. Бунинг учун сизларга раҳмат. Франция – имкониятлар мамлакати, менга француз маданияти, француз тили ва албатта француз футболи жуда ёқди. Читать дальше...