“Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббуси амалга оширилади
“Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббусини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
- иқтидорли ёшларни барвақт аниқлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш орқали мамлакатда инсон капиталини ривожлантириш;
- ёшлар билан манзилли ишлаш орқали глобал меҳнат бозорида рақобатбардош бўлган мутахассислар тайёрлаш ҳамда мамлакат тараққиёти учун янги инновацион имкониятлар яратиш. Читать дальше...