Оливер Кан: "Бавария" нега Шлоттербекни олмаган эди?
Собиқ "Бавария" дарвозабони ва клуб раҳбариятининг собиқ аъзоси Оливер Кан "Бавария"нинг Николас Шлоттербекни трансфер қилмаслик қарорини эслаб ўтди. Мюнхен клуби марказий ҳимоячини "Фрайбург" сафида ўйнаган вақтда таркибга қўшишни режалаштирган эди.
Аммо натижада футболчи Дортмунднинг "Боруссия" клубига ўтиб, дунёнинг энг талабгир марказий ҳимоячиларидан бирига айланди.