Карим Бензема футболни яна 2 йил давом эттиради
Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" клуби ҳужумчиси Карим Бензема келажакка оид режалари ҳақида гапирди. Унинг амалдаги шартномаси 2026-йилнинг ёзида якунланади.
Бу ҳақда AS портали хабар берди. "Декабрда 38 ёшга тўламан.
Ўзимни ҳали яна 2 йил фаол футболчи сифатида кўряпман. Жисмоний ҳолатим яхши, кўп меҳнат қиляпман ва доимий равишда ўйинлардаман.
Клубнинг қарорини кутаяпмиз", — деди француз футболчиси. "Менга Европа клубларидан таклифлар бор.
Ҳаммасини яхшилаб ўйлаб, тўғри қарор қабул қилишим керак. Читать дальше...