Ироқда Мосулнинг ИДдан озод этилгани бир ҳафта байрам қилинади
Ироқликлар Мосулнинг “Ислом давлати” гуруҳидан озод этилишини тантанали нишонлашга тайёргарлик кўрмоқдалар.
Хабарларга қараганда, “Ислом давлати” жанггарилари Мосулнинг бир неча кўчасидаги назоратни сақлаб қолиш учун қаттиқ қаршилик кўрсатмоқда.
Ироқ ҳукумати Мосулнинг жанггарилардан озод қилинишини бир ҳафта мобайнида тантана қилиш тўғрисида қарор чиқарган. Ироқ бош вазири Ҳайдар ал Абодийнинг Мосулга келиши ва ғалабани шахсан ўзи эълон қилиши кутилмоқда.
Ироқ полицяси раҳбари Райд Шокир Жавдот 2 июль куни Мослуда журналистларга интервью берар экан:
-Озод қилинган мавзеларни тозалаш ишлари бошланди. Бундан ташқари жанггарилар гаровга олган оилаларни озод қилиш амалиётлари ҳам олиб борилмоқда. Афсуски, бундай олилар бор. Шаҳарда жангариларнинг жасадлари ҳам жуда кўп, шунинг учун шаҳарни тозалаш керак. Портловчи моддалар, мина ўрнатилган автомашиналарни ҳам топишимиз зарур, -деб билдирди.
2014 йилнинг 29 июнида “Ислом давлати” гуруҳи раҳбари Абу Бакр ал Бағдодий Мосулдаги Ан Нурий масжидида халифалик жорий этилганини эълон қилган эди.
2017 йилнинг 29 июнида Ироқ кучлари АҚШ авиацияси кўмагида Ан Нурий масжидининг ҳарболарини эгаллаган ва бош вазир Ҳайдар ал Абодий халифалик тугатилганини билдирган.