World News in Uzbek
Июль
2017

Новости за 03.07.2017

Озодлик Радиоси 

Haqini ololmagan o‘zbek muhojiri ish beruvchining uyiga o‘t qo‘ydi

Moskva viloyatining Krasnogorsk shahrida yarim yil davomida mahalliy biznesmen va uning oila a’zolarini o‘ldirish bilan tahdid qilganlikda ayblanayotgan o‘zbekistonlik muhojir qo‘lga olindi. Muhojir yigit tadbirkorni ish haqini bermasdan politsiyaga topshirib yuborganlikda ayblab kelayotgani ma’lum bo‘ldi.

Озодлик Радиоси 

Eng yosh zamministrning otasi: O‘g‘lim ta’lim sohasini isloh qilishiga ishonaman!

“Kamolot” yoshlar ijtimoiy harakatining 30 iyun kungi qurultoyida so‘zga chiqqan 22 yashar Alisher Sa’dullaev¸ prezident Shavkat Mirziyoev tomonidan o‘sha kuniyoq Xalq ta’limi vaziriga o‘rinbosar etib tayinlandi.2 iyul kuni jamoatchilikka e’lon qilingan bu tayinlov Singapur menejmentni rivojlantirish institutini joriy yil tugatgan Alisher Sa’dullaevni O‘zbekiston tarixidagi eng yosh vazir o‘rinbosariga aylantirdi.

Озодлик Радиоси 

Maxsus byuro svet-gazdan qarzni "kuch qo‘llab" undirishga kirishdi

1 iyuldan boshlab prezident Shavkat Mirziyoev tashabbusi bilan tuzilgan Majburiy ijro byurosi (MIB) aholining elektr va gazdan qarzini majburan undirishga kirishdi. Xabarlarga ko‘ra, MIB vakillari aholiga kuch qo‘llayotgan va ikki o‘rtada janjal chiqqan holatlar ham bo‘layapti.

Озодлик Радиоси 

Anvar qori Tursunov: Menga tuhmat qilishmasin, soatim oltindan emas!

Toshkent shahar imom-xatibi Anvar qori Tursunov Toshkentdagi xalqaro press-klubdagi yig‘ilishda qatnashgan paytda qo‘liga taqqan soati ijtimoiy tarmoqlarda bahsga uchradi. Ozodlik muxbiri Abdulla Iskandar Anvar qori Tursunovning o‘zi bilan suhbatlashib, masalaga oydinlik kiritdi.

Озодлик Радиоси 

Arab davlatlari Qatarga berilgan muhlatni 48 soatga uzaytirdi

Rasmiy Doha 13 banddan iborat ultimatumga javob qaytargandan so‘ng Saudiya Arabistoni va ittifoqchilari talablarni qondirishi uchun Qatarga yana 48 soat muhlat berdi, deya xabar tarqatdi Saudiya Arabistoni davlat televideniesi.

Озодлик Радиоси 

"Бензин бўлса свет йўқ, свет бўлса бензин йўқ"

Резюме "Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

"Пирамидалар" оромгоҳида ёзда яхши дам олса бўладими ёки…?

Резюме "Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

"Маҳалламизда ариқдан кўтарилган сув уйларни босмоқда"

Резюме "Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

"Андижон полкаси"нинг муаллифи ким, биласизми?

Резюме "Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Ҳақини ололмаган ўзбек муҳожири иш берувчининг уйига ўт қўйди

Москва вилоятининг Красногорск шаҳрида ярим йил давомида маҳаллий бизнесмен ва унинг оила аъзоларини ўлдириш билан таҳдид қилганликда айбланаётган ўзбекистонлик муҳожир қўлга олинди. Муҳожир йигит тадбиркорни иш ҳақини бермасдан полицияга топшириб юборганликда айблаб келаётгани маълум бўлди.

Озодлик Радиоси 

Эрон президенти Туркиянинг тўғонлар қуриш режасини танқид қилди

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Туркиянинг Дажла ва Фрот дарёларида йирик тўғонлар қуриш режасини танқид қилди. Теҳронда 3 июнда бўлиб ўтган анжуманда гапирган президент Руҳоний Туркиядан тўғонлар қуриш режасидан воз кечишни талаб қилди. "Қўшни давлатда 22та тўғон қуриш режаси ишлаб чиқилаяпти, бу Дажла ва Фрот дарёларига ҳалокатли оқибатларга олиб келиши ва шу тариқа Ироқ, Эрон ва яна кўплаб мамлакатларга зарар етказиши мумкин. Бундай ҳолатга жим қараб туриб бўлмайди," деди Руҳоний. Фрот ва Дажла дарёлари Туркия ҳудудидан бошланади. Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Анвар қори Турсунов: Менга туҳмат қилишмасин, соатим олтиндан эмас!

Тошкент шаҳар имом-хатиби Анвар қори Турсунов Тошкентдаги халқаро пресс-клубдаги йиғилишда қатнашган пайтда қўлига таққан соати ижтимоий тармоқларда баҳсга учради. Озодлик мухбири Абдулла Искандар Анвар қори Турсуновнинг ўзи билан суҳбатлашиб, масалага ойдинлик киритди.

Озодлик Радиоси 

Махсус бюро свет-газдан қарзни "куч қўллаб" ундиришга киришди

1 июлдан бошлаб президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан тузилган Мажбурий ижро бюроси (MIB) аҳолининг электр ва газдан қарзини мажбуран ундиришга киришди. Хабарларга кўра, MIB вакиллари аҳолига куч қўллаётган ва икки ўртада жанжал чиққан ҳолатлар ҳам бўлаяпти.

Озодлик Радиоси 

Энг ëш замминистрнинг отаси: Ўғлим таълим соҳасини ислоҳ қилишига ишонаман!

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг 30 июнь кунги қурултойида сўзга чиққан 22 яшар Алишер Саъдуллаев¸ президент Шавкат Мирзиëев томонидан ўша куниëқ Халқ таълими вазирига ўринбосар этиб тайинланди.2 июль куни жамоатчиликка эълон қилинган бу тайинлов Сингапур менежментни ривожлантириш институтини жорий йил тугатган Алишер Саъдуллaевни Ўзбекистон тарихидаги энг ëш вазир ўринбосарига айлантирди.

Озодлик Радиоси 

Араб давлатлари Қатарга берилган муҳлатни 48 соатга узайтирди

Расмий Доҳа 13 банддан иборат ультиматумга жавоб қайтаргандан сўнг Саудия Арабистони ва иттифоқчилари талабларни қондириши учун Қатарга яна 48 соат муҳлат берди, дея хабар тарқатди Саудия Арабистони давлат телевидениеси.

Озодлик Радиоси 

Саудия қироли G20 cаммитида иштирок этмайди

Германия ҳукумати сўзчисининг айтишича, Саудия қироли Салмон бин Абдулазиз 7 ва 8 июль кунлари Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтажак G20 cаммитида иштирок этмайди. Стеффен Сейбертга кўра, Саудия ҳукумати Берлинни 81 яшар подишоҳ саммитда иштирок эта олмаслиги ҳақида огоҳлантирган. Сейберт Қирол Салмон қарори сабабларини маълум қилмади. Аммо Саудия дипломатик манбаларига кўра, G20 cаммитида иштирок этмаслик қарори Саудия Арабистонининг Қатар билан бўлган баҳсига боғлиқ. Саммитда Қирол... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Сурияда президент Башар Асад тасвирланган пул кучга кирди

Сурияда президент Башар Асад тасвирланган илк банкнот чиқди. Асад портрети икки минг Сурия фунтида (тахминан 4 АҚШ доллари) тасвирланган. Сурия Марказий Банкининг эълон қилишича, янги купюралар бир неча йил олдин босилган эса-да, Дамашқ ва мамлакатнинг қатор вилоятларида энди кучга кирди. Сурияда 2011 йилда фуқаролар уруши бошланиши ортидан мамлакат валютаси қурби кескин тушиб кетди. Урушга қадар 1 АШҚ доллари 50 Сурия фунтига тенг бўлса, ҳозир 400 фунтдан ошиб кетди.

Озодлик Радиоси 

Фарғона ва Жиззахда пахта сифатини яхшилаш лойиҳаси иш бошлади

Фарғона ва Жиззах вилоятларида пахта етиштиришнинг янги стандартлари бўйича тажриба лойиҳалари иш бошлади. "Пахтасаноат илмий маркази" раҳбари Ринат Гуляевнинг 3 июль куни маълум қилишича, мазкур лойиҳа "Ўзпахтасаноатэкспорт" томонидан Жаҳон банки молиявий қўлловида амалга оширилмоқда. Лойиҳадан асосий мақсад – ўзбек пахтасининг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини оширишдир. Мазкур лойиҳа асосида пахтани экологик тоза йўл билан етиштириш назарда тутилади. Бунинг учун сув заҳиралари, пестицидлар... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Мирзиёев Путинга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Татаристондаги автоҳалокатда 14 одам ҳалок бўлгани муносабати билан Россия президенти Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди. Татаристонда 2 июлга ўтар кечаси Заинск — Альметьевск трассасида юз берган автотўқнашув оқибатида 14 одам, жумаладан, 2 нафар бола ҳалок бўлди. Расмий хабарда 15 киши жароҳатлангани, улардан беш нафарининг аҳволи ўта оғир экани айтилди. 2 июль Татаристонда мотам куни деб эълон қилинди. Маълумотга кўра, трассада Neoplan автобуси КамАз билан тўқнашиб кетган. Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон Улуғ Ватан уруши иштирокчилари хотирасини абадийлаштириш шартномасига қўшилди

Ўзбекистон МДҲ давлатларида Улуғ Ватан уруши иштирокчилари хотираси ҳамда қаҳрамонлигини абадийлаштириш бўйича шартномага қўшилди. Ўзбекистон президенти матбуот хизматига таянган ҳолда Тошкент ва Москвадаги бир қатор ахборот агентликларининг 1 июль куни билдиришича, президент Шавкат Мирзиёеев бу борадаги қарорни 28 июнда имзолаган. Мазкур шартнома 2011 йилнинг 3 сентябрида Россия, Беларусь, Украина, Арманистон, Молдова, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон томонидан қабул қилинган эди. Ўзбекистонда... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Мирзиёев 23 ва 25 ёшли йигитларни вазирларга ўринбосар қилиб тайинлади

Президент Шавкат Мирзиёев 23 ёшли Алишер Саъдуллаевни халқ таълими вазири ўринбосари, 25 ёшли Олимжон Тўйчиевни ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари этиб тайинлади. Кун уз ва namnews.uz нашрининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, ҳар икки йигитни вазирлар ходимларга ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосар сифатида таништиришган. Алишер Саъдуллаев 1994 йилнинг 11 июлида Жиззах вилояти Жиззах туманида туғилган. Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтини тамомлаган... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Туркманистон Ўзбекистонга ТАПҲ лойиҳасига қўшилишни таклиф қилди

Ашхабод Тошкентга яна бир марта Туркманистон–Афғонистон–Покистон–Ҳиндистон (ТАПҲ) лойиҳасига қўшилишни таклиф этди. Бу ҳақда 30 июнь куни Туркманистон давлат ахборот агентлиги маълум қилди. Хабарда айтилишича, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Ашхободда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов билан учрашув чоғида мазкур таклифни киритган. Озодлик радиоси бир неча йил олдин узунлиги 1800 километр бўлган Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон газ қувурини қуришга 10 миллиард доллардан... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистонда 30 июнь Ёшлар куни сифатида нишонланади

Ўзбекистонда президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 30 июнь Ёшлар куни деб эълон қилинди. "Юртимизда байрамлар кўп, лекин ёшларга бағишланган алоҳида байрам йўқ. Бугун шу масалани ҳам ҳал этадиган вақт келди", - деган президент 30 июнь куни ўтган "Камолот" ёшлар ҳаракати қурултойида. Шундан сўнг Мирзиёев: "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилган кун – 30 июнь санасини мамлакатимизда Ёшлар куни деб эълон қилсак, қандай бўлади?" - деб таклиф киритган. Тошкентда 30 июнда ўтган қурилтойда “Камолот” ёшлар ҳаракати тугатилиб... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Араб давлатлари Қатарга билдирилган ультиматум муддатини 48 соатга узайтирди

Араб давлатлари Қатарга билдирилган талабларнинг бажарилиши учун қўшимча 48 соат беришга розилик билдирди. Араб давлатларининг 13 моддадан иборат талабларига Қатар 2 июль куни жавоб қайтариши лозим бўлган. Бироқ Араб давлатлари ва Қатар ўртасида воситачилик қилаётган Қувайт амирининг илтимоси билан давлатлар бу муддатни яна 48 соатга узайтиришга рози бўлганлар. Саудия Арабистони, Миср, Бахрайн, Бирлашган Араб Амирликлари, жумладан, Қатардан Ал Жазира телеканалини ёпишни, Эрон билан дипломатик... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Ироқда Мосулнинг ИДдан озод этилгани бир ҳафта байрам қилинади

Ироқликлар Мосулнинг “Ислом давлати” гуруҳидан озод этилишини тантанали нишонлашга тайёргарлик кўрмоқдалар. Хабарларга қараганда, “Ислом давлати” жанггарилари Мосулнинг бир неча кўчасидаги назоратни сақлаб қолиш учун қаттиқ қаршилик кўрсатмоқда. Ироқ ҳукумати Мосулнинг жанггарилардан озод қилинишини бир ҳафта мобайнида тантана қилиш тўғрисида қарор чиқарган. Ироқ бош вазири Ҳайдар ал Абодийнинг Мосулга келиши ва ғалабани шахсан ўзи эълон қилиши кутилмоқда. Ироқ полицяси раҳбари Райд Шокир Жавдот... Читать дальше...