World News in Uzbek

Фарғона ва Жиззахда пахта сифатини яхшилаш лойиҳаси иш бошлади

Фарғона ва Жиззах вилоятларида пахта етиштиришнинг янги стандартлари бўйича тажриба лойиҳалари иш бошлади.


"Пахтасаноат илмий маркази" раҳбари Ринат Гуляевнинг 3 июль куни маълум қилишича, мазкур лойиҳа "Ўзпахтасаноатэкспорт" томонидан Жаҳон банки молиявий қўлловида амалга оширилмоқда. Лойиҳадан асосий мақсад – ўзбек пахтасининг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини оширишдир.


Мазкур лойиҳа асосида пахтани экологик тоза йўл билан етиштириш назарда тутилади. Бунинг учун сув заҳиралари, пестицидлар ва кимёвий ўғитлардан фойдаланиш қисқартирилади.


Ўзбекистон пахатаси сифатини яхшилаш лойиҳаси BCI (Сифати яхшиланган пахта ташаббуси) халқаро нодалат ташкилоти кўмагида амалга оширилмоқда.


Мазкур ташкилот IKEA, Adidas, H&M, Nike, Levi Strauss & Co., M&S каби жаҳонга машҳур пахтани қайта ишловчи ширкатлардан иборат 600 корхонани ўз атрофига бирлаштирган.

Читайте на сайте