Ҳақини ололмаган ўзбек муҳожири иш берувчининг уйига ўт қўйди
Москва вилоятининг Красногорск шаҳрида ярим йил давомида маҳаллий бизнесмен ва унинг оила аъзоларини ўлдириш билан таҳдид қилганликда айбланаётган ўзбекистонлик муҳожир қўлга олинди. Муҳожир йигит тадбиркорни иш ҳақини бермасдан полицияга топшириб юборганликда айблаб келаётгани маълум бўлди.