Эри қидирувда бўлган ўзбек аёли фарзандлари билан Россияга киритилмади
26 июл куни Ўзбекистондан 2 ёш боласи билан Москвага учиб келган аёл Россияга киритилмади ва Ўзбекистонга қайтариб юборилди. 8 август куни эса, аёлнинг турмуш ўртоғи - 38 яшар Аброр Хидиров Москвада Ўзбекистон маъмурлари талаби билан қўлга олинди. Ўзбекистонда диний мотивлар билан қидирувга берилгани айтилаётган Хидировни Москвадаги “Фуқаровий кўмак” ташкилоти ўз ҳимоясига олди.