World News in Uzbek

Жиззах ва Тошкент вилоятига янги прокурор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг буйруғига асосан прокуратура тизимида 3 та янги лавозим тайинлови амалга оширилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг буйруқларига асосан: Улуғбек Жалилович Суннатов Тошкент вилояти прокурори лавозимига; Исломжон Жасурович Эргашходжаев Жиззах вилояти прокурори лавозимига; Рашид Насруллоевич Раҳматов Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимига тайинланди.

Читайте на сайте