World News in Uzbek
Ноябрь
2017

Новости за 21.11.2017

Озодлик Радиоси 

Халқаро жиноий суд Афғонистондаги ҳарбий жиноятларни тергов қилмоқчи

Хаагадаги Халқаро жиноий суд Афғонистонда мамлакат хавфсизлик кучлари, толиблар, АҚШ Марказий разведка бошқармаси ходимлари, ҳамда АҚШ армияси хизматчилари томонидан содир этилгани айтилаётган қонунбузарликларни тергов қилиш ниятида эканлигини эълон қилди. Суд 20 ноябрь куни ушбу терговни бошлаш учун рухсат берилишини сўраган. Агар судга рухсат берилса, етакчи айбловчи Фату Бенсуда илк маротаба америкаликлар содир этгани иддао қилинаётган уруш жиноятларини тергов қилади. Бенсуда халқаро трибунал тергов ўтказса... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Мирзиёев зиёлиларни ўзбекистонликнинг АҚШдаги ҳужуми ҳақда ёзмагани учун танқид қилди

Мирзиёевнинг сўзларидан у 31 октябрь куни Нью-Йорк шаҳрида юк машинаси билан йўловчиларни бостирган 29 яшар ўзбекистонлик Сайфулло Соипов​ни назарда тутганини тушуниш мумкин. Президент ҳуқуқ-тартибот идоралари, "Маҳалла", "Нуроний" каби жамоат ташкилотларини ўз вақтида ўзбекистонликнинг ота-онаси билан ишламагани учун қоралади.

Озодлик Радиоси 

Россия президенти Сочида Сурия президенти билан учрашди

20 ноябрь куни Россия президенти Владимир Путун Сочида Сурия президенти Башар Асад билан учрашди. Шу ой якунида Сурияда олти йилдан бери тинчимаётган фуқаролар урушига барҳам бериш бўйича тўхтаб қолган музокаралар қайта тикланиши кутилмоқда. 22 ноябрь куни Сочида тинчлик музокраларини қайта тиклашни муҳокама қилиш учун Туркия, Эрон ва Россия етакчилари учрашади. БМТ етакчилигида ўтказиладиган музокаралар эса, 28 ноябрь куни Женевада бошланади. Учрашув ортидан Путин ва Асад икки давлат Сурияда... Читать дальше...

Stadion.uz 

«Фейр-плей»га амал қилганлар ТОП-5

Футболда рақиб футболчиси жароҳат олиб майдонда ётган бўлса, футболчилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишади. Бундай футболчилар ҳақиқий жентлменлардир. Бироқ майдонда бундан ҳам яхшироқ жентльменлик қилган футболчи ва мураббийлар бор. «Фейр плей»га амал қилганлар ТОП-5 лигини сизга тақдим этамиз.

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистонда қишлоқ аҳолисини сайёҳлар билан ишлашга ўргатувчи тренерлар тайёрланди

Бу ҳақда хабар қилган Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматига кўра, 17 ноябрда тренерларга сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтган. Сертификат олган тренерлар қишлоқ аҳолисига кичик меҳмонхоналар ташкил этишди ўргатади. Кичик меҳмонхоналар Европа Иттифоқининг “Марказий Осиёнинг барқарор иқтисодий ривожи учун бизнес уюшмалар орқали қишлоқ туризми ва экологик туризмни кучайтириш” лойиҳаси доирасида очиш режлаштирилган.

Uza.uz (uz) 

Toshkent kuz-qish mavsumiga tayyormi?

Statistik ma’lumotlarga ko‘ra, Toshkent shahrida 9370 dan ziyod ko‘p qavatli uy, 2378 xususiy uy-joy mulkdorlari shirkati, 39 oliy o‘quv yurti, 327 maktab, 546 maktabgacha ta’lim muassasasi, 80 oilaviy poliklinika, 32 shifoxona mavjud. Xo‘sh, ular kuz-qish mavsumiga tayyormi?

Uza.uz (oz) 

Тошкент куз-қиш мавсумига тайёрми?

Статистик маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрида 9370 дан зиёд кўп қаватли уй, 2378 хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати, 39 олий ўқув юрти, 327 мактаб, 546 мактабгача таълим муассасаси, 80 оилавий поликлиника, 32 шифохона мавжуд. Хўш, улар куз-қиш мавсумига тайёрми?

Hordiq.uz 

Шаҳзода Матчоновадан махсус фотосессия

Истеъдодли актриса Шаҳзода Матчонова олтин куз тароватига уйғун янги фотосессия учун суратга тушди. Фотосуратларни фотограф Улуғбек Искандаров суратга олган, деб хабар берди MyDay.

Hordiq.uz 

Шавкат Мирзиёев кимларнинг ҳаракатларини Президент сиёсатига қарши чиқиш деб баҳолади?

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 15 ноябрь куни ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Президент ўз ходимларига қўпол муносабатда бўлаётган, уларга ҳатто қўл кўтараётган ҳоким ва раҳбарлар ҳақида фикр билдирди, деб ёзмоқда Дарё. Қайд этиш жоиз, сентябрь ойи бошида интернетда Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокими Носиржон Эгамбердиев маҳаллий […]

Озодлик Радиоси 

Мирзиёев Армияга қурол-яроғ етказиб бериш билан шуғулланадиган қўмита ташкил этди

20 ноябрь куни президент Мирзиёев «Мудофаа саноати давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорини имзолади. Бу ҳақда хабар қилган kun.uzга кўра, янги ташкил этилаётган давлат қўмитаси мамлакатда мудофаа мақсадидаги буюртмалар ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ягона сиёсатни мувофиқлаштиради. Ҳужжатда мазкур қўмита Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари тизимига қурол-яроғ, ҳарбий техника, моддий буюмларни етказиб бериш ва таъминлаш билан шуғулланиши белгилаб қўйилган. Янги ташкил этилган қўмита таркибига «Ўзмахсусимпекс»... Читать дальше...

Hordiq.uz 

Эркак шифокор ишлайдиган УТТ текширувига аёлларнинг бориши жоизми?

Савол: Биз томонларда УЗИ аппарати кам, хаммасида эркак шифокорлар ишлайди. Айрим ҳомиладор аёлларни шифокорлар УЗИга текширтиришга юборади, менинг жаҳлим чиқади, лекин рухсат беришдан ўзга чора топа олмадим. Шу динга тўғри келадими? Қанчадан-қанча аёл, қизларимиз тана аъзоларини номаҳрам эркакларга кўрсатишлари шартми? Жавоб: Агар зарурат бўлмаса, эркак шифокор назоратидаги УЗИ аппаратига тушмаслик керак. Зарурат, агар бир иш бажарилмаса […]

Озодлик Радиоси 

Тожикистонда барча радиоларга президент китобларини ўқиб эшиттириш буюрилди

Тожикистон давлат телерадио қўмитаси қарорига биноан, жорий ҳафтадан бошлаб мамлакатдаги давлатга қарашли ва хусусий радиостанциялар президент Имомали Раҳмоннинг китобларини аудио шаклда эшиттиришни бошлайди. Қарор талабларини ижро этмаган радиостанциялар фаолияти тўхтатилади.

Hordiq.uz 

Ўқувчи қиз нега қўшнисига пичоқ билан жароҳат етказди?

2017 йил 18 ноябрь куни соат 14.30 да Тошкент туманида яшовчи, Маиший хизмат ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежининг 3-босқич ўқувчиси, 1999 йилда туғилган, М.А. уйи олдида қўшниси, ёлланма ишчи, 1970 йилда туғилган, Х.К. билан ўзаро келишмовчилик оқибатида жанжаллашиб, Х.К.нинг қорин қисмига ошхона пичоғи билан бир маротаба уриб, унга тан жароҳати етказган. Натижада жабрланувчи Х.К. оғир тан […]

Hordiq.uz 

Жиззах ва Тошкент вилоятига янги прокурор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг буйруғига асосан прокуратура тизимида 3 та янги лавозим тайинлови амалга оширилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг буйруқларига асосан: Улуғбек Жалилович Суннатов Тошкент вилояти прокурори лавозимига; Исломжон Жасурович Эргашходжаев Жиззах вилояти прокурори лавозимига; Рашид Насруллоевич Раҳматов Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимига тайинланди.

Hordiq.uz 

ЭГИЗАКЛАР-2…

* * * Қодировнинг жияни Холиджон милицияда уч ойдан беригина ишларди. Армиядан келгач, уни Қодиров ўзига ҳайдовчи қилиб олганди. Келиши билан милиция машинасини шу қадар ажойиб қилиб ясатдики, тоғанинг ўзи ҳам ҳайрон қолди. — Тезроқ ҳайда! — йўлга чиқишлари билан жиянига буюрди Қодиров. — Вақтида етиб боришимиз керак… Воҳид Фарғона шоссесига яқин келганлари сари […]

Asr.uz 

Жарроҳлик амалиёти учун 4 миллион сўм талаб қилган шифокор қўлга олинди

Таъмагир шифокорнинг ушбу талабидан норози бўлган Эркин Тўхтаев ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиб, нафси ҳакалак отган шифокорга нисбатан қонуний чора кўришни сўрайди.