World News in Uzbek
Июль
2017

Новости за 13.07.2017

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистонда енгил автомобилларни техник кўрикдан тадбиркорлар ўтказади

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йил 11 июлда имзолаган «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига биноан, Ички ишлар вазирлигининг 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари функцияларидан бири — енгил автомобилларнинг мажбурий техник кўрикдан ўтказишни тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларга ўтказиш таклифи қарори маъқулланди. Кўрсатилаётган хизматларга ўрнатилган нархлар ва ички ишлар органлари... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Мирзиёев: Бундан буён кадр танлашда қариндошлари судланганига эътибор берилмайди

“20 йил давомида шунақа тизим яратдикки, яхши-яхши кадрларни “отаси қамалган”, “акаси қамалган”, деган важлар билан бошқарувга яқин йўлатмадик. Барча ўзи учун жавоб берсин. Ота ўзи учун, бола ўзи учун, ака ўзи учун. Энди ватанпарвар бўлса, ташаббускор бўлса, бошқарувга жалб қиламиз”, - деб баёнот берди Президент Мирзиёев 12 июлда ўтказган видеоселектор йиғилишида.

Озодлик Радиоси 

ЎзАро кўчирмачилик: Каримовнинг ўрнига Мирзиёев ёзилади - "янги мақола" тайёр!

Ўзбекистоннинг асосий хабар манбаси, ЎзА миллий ахборот агентлиги мамлакат президенти суратларига “Photoshop” ёрдамида “ишлов бериши” етмаганидай, давлат раҳбари ҳақидаги аввалги мақолаларини фақат фамилияни ўзгартириб, "янги мақола яратишни" ўзига касб қилиб олган, дейилади "Настоящее Время" телеканали тайёрлаган мақолада.

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистонга Жан Клод Ван Даммнинг келиши кутилмоқда

Ўзбекистонга Жан Клод Ван Дамм, Жеф Монсон, Фёдор Емельяненко каби машҳур ринг қиролларининг келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Darakchi.uz ASIAN FIGHT - 2017 турнири ташкилий қўмитаси раиси Азиз Жўрабоевга таянган ҳолда хабар берди. “Жан Клод Ван Дамм, Жеф Монсоннинг иштирокини тасдиқловчи ҳужжатлар қўлимизда турибди. Бу борада гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Фёдор Емельяненконинг оғзаки тасдиғи олинган. Энди расмий хатини кутяпмиз”, - деб билдирган Азиз Жўрабоев Darakchi.uz сайтига. Унга кўра, Жан Клод Ван Дамм... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Мирзиёев: Бундан буён кадр танлашда қариндошлари судланганига эътибор берилмайди

Бундан буён ёш кадрларни танлашда уларнинг яқинлари судлангани тўғрисидаги маълумотларга аҳмият қаратилмайди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 12 июлда ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилди. Kun.uz нашрининг 13 июль куни маълум қилишича, президент йиғилишда: “20 йил давомида шунақа тизим яратдикки, яхши-яхши кадрларни “отаси қамалган”, “акаси қамалган”, деган важлар билан бошқарувга яқин йўлатмадик. Барча ўзи учун жавоб берсин. Ота ўзи учун, бола ўзи учун, ака ўзи учун. Энди ватанпарвар бўлса... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Тошкент 15 йиллик танаффусдан сўнг яна ЕХҲТ матбуот анжуманига мезбонлик қилади

ЕХҲТнинг Оммавий ахборот воситалари бўйича 19-Марказий Осиё анжумани Тошкентда октябрь ойида ўтказиладиган бўлди. Бундай анжуман Ўзбекистонда охирги марта 15 йил аввал ўтказилган эди. Gazeta.uz нашрининг 13 июль куни билдиришича, “Марказий Осиёдаги очиқ журналистика” мавзусидаги анжуман Тошкентда 18-19 октябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур анжуманда хориж давлатларидан келган матбуот соҳаси эскпертлари ва журналистлардан иборат 80 киши иштирок этади. Унда минтақадаги сўз эркинлиги ва матбуотга оид вазият муҳокама қилинади. Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Хориждаги ўзбекистонликлар учун миграция марказлари ташкил этилади

Яқин бир йил ичида ўзбекистонликлар энг кўп яшаётган мамлакатларда Ўзбекистон миграция хизматларининг ваколатхоналари ташкил этилиши кутилмоқда. Хориж мамлакатларида ташкил этиладиган миграция марказларининг вазифаси мазкур мамлакатда яшаётган ўзбекистонликларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда ишлаш учун рухсатнома олиш жараёнини осонлаштиришдан иборат бўлади.

Озодлик Радиоси 

Президент Трамп катта ўғлини айбсиз, деб ҳисоблашини билдирди

АҚШ президенти Дональд Трамп катта ўғли кичик Дональд Трампни “очиқ, шаффоф ва айбсиз”, деб атади. Президент кичик Дональд Трамп 11 июль куни АҚШ президентлигига сайлов жараёнида Россия адвокати билан учрашгани тўғрисидаги ёзишмаларни эълон қилиши ортидан ўз ўғлига мана шундай баҳо берди. Президент Трамп 12 июль куни қилган чиқишида матбуотда унинг гўёки Россия билан алоқалари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотлар ва терговларни “сиёсий тарихдаги энг йирик алвастилар ови”, деб баҳолади. Оқ Уй матбуот... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Рус ҳарбийсининг онаси Украина президентидан ўғлини авф этишни сўради

Украинанинг Луганск вилоятида қўлга олинган россиялик ҳарбий Виктор Агеевнинг онаси президент Петро Порошенкодан ўғлини авф этишни илтимос қилди. Ҳарбйининг онаси Светлана Агееванинг видеомурожаати “Новая газета” сайтида эълон қилинди. Агеева ўз видеомурожаатида Украинага боришга ва ўғлини “бошқа бир украин ватандоши ёки ҳарбийсига алмаштириш жараёнида шахсан иштирок этишга” тайёр эканини айтди. Россиялик Виктор Агеев Луганскда 27 июнь куни Украина ҳарбийлари томонидан қўлга олинган эди. У тергов... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

БМТ Раққа вилоятига гуманитар ёрдамни етказа бошлади

БМТ 12 июлда Суриянинг Раққа вилояти аҳолисига гуманитар ёрдам етказиб беришни қайта бошлади. БМТнинг Халқаро озиқ-овқат дастури биринчи ёрдам Раққадаги уйларини ташлаб чиқиб, Мансура шаҳрида яшаётган минглаб қочқинларга етказилишини маълум қилди. Июнь ойида Башар Ассад ҳукумати БМТга Ҳалабдан Камишли шаҳрига элтувчи йўл орқали гуманитар ёрдам етказиб беришга рухсат берган эди. Мазкур ҳудудларда “Исломий давлат”га қарши жанглар бораётган Раққадан қочган одамлар жон сақламоқда. БМТнинг билдиришича... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Хитой Нобел мукофоти лауреати бўлган диссидентнинг хорижда даволанишига рухсат бермаяпти

Нобел тинчлик мукофоти лауреати, хитойлик диссидент Лю Сяобонинг саломатлиги ўта ёмонлигича қолмоқда. Хитойнинг Шэньян шаҳар шифохонаси врачларига кўра, Лю Сяобонинг нафас олиш функцияси ишдан чиққан. Шунга қарамай, яқинлари диссидентни сунъий нафас олиш аппаратига уланишига розилик бермадилар. Аввалроқ шифокорлар Сяобо жигар саратонига чалинганини билдирган эдилар. Шу сабабли диссидент қамоқхонадан касалхонага кўчирилган. Хитой ҳукумати Сяобонинг хориж давлатларида даволаш таклифини рад этмоқда. Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Автомобилларнинг "чиройли" давлат рақамлари ким ошди савдосида сотилади

Жорий йил 1 сентябрдан Ўзбекистонда «чиройли» автомобиль рақамларини қиммат нархда, жумладан, ким ошди савдосида сотиб олиш мумкин бўлади. Президент Мирзиёев 11 июлда имзолаган «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорда мана шу ҳақда гап боради. Президент расмий сайтида эълон қилинган қарорда айтилишича, тегишли ташкилотлар бир ой ичида юқорироқ ставка бўйича номерларни танлаш тартибини ҳам ишлаб чиқилади. Бундан ташқари қарорда 2018... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Тожикистонликлар Тошкент олийгоҳларига енгиллаштирилган тарзда қабул қилинади

Тожикистонлик талабалар жорий йилдан бошлаб Тошкент юридика олийгоҳига енгиллаштирилган тарзда қабул қилинади. Бу ҳақда Новости агентлиги Ўзбекистоннинг Душанбедаги элчихонаси тарқатган маълумотномага таянган ҳолда хабар берди.  2017/2018 ўқув йилида тожикистонликлар Тошкент давлат юридика институтига квоталардан ташқари контракт асосида ўқишга киришлари мумкин. Улар тест имтиҳони топширмайдилар, фақат суҳбатлашувдан ўтказиладилар. 2016 йил охирида Ўзбекистон Адлия вазирлиги Тожикистон билан эришилган келишувга кўра... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистонда хорижга чиқиш учун махсус паспорт жорий қилинади

Эндиликда чет элга чиқмоқчи бўлган Ўзбекистон ватандошлари махсус паспорт олишлари шарт бўлади. Президент қарорига кўра, бир ой ичида чет элга чиқиш паспортини жорий этиш учун таклифлар ишлаб чиқилади. Ҳозирча янги тартиб қачондан йўлга қўйилиши маълум эмас.