World News in Uzbek
Июль
2017

Новости за 21.07.2017

Озодлик Радиоси 

OzodDayjest: Томдилик қоракўлчилар овулини ташлаб, Қозоғистонга кўчмоқда

Ўзбек сенатори сансалорликка йўл қўяётган мансабдорлар фаолиятини танқид қилди. Навоий вилоятидаги ўнлаб овул бойўғли маконига айланди. Фарғона политехника институти декани 7000 доллар пора билан ушланди. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.

Озодлик Радиоси 

OzodDayjest: Масъулиятсиз раҳбарлар сабаб ўзбек аёллари мардикор бозорида сарғайиб юрибди

Тошкентдаги мардикор бозорига чиқишга мажбур бўлаётган аёлларни мелисалар таҳқирламоқда. Тошкентлик аёл икки фарзанди ҳаётига зомин бўлди. Самарқандда номуси топталган қиз ўз жонига қасд қилди.

Озодлик Радиоси 

Кремль расмийси: Москва ва Вашингтон киберхавфсизлик масаласида сўзлашмоқда

Москва ва Вашингтон киберхавфсизлик бўйича қўшма ишчи гуруҳини ташкил этиш масаласи юзасидан музокараларни олиб бормоқда. Бу ҳақда Россия президентининг киберхавфсизлик бўйича вакили Андрей Крутских 20 июль куни ахборот агентликларига маълум қилди. Унга кўра, мазкур масала юзасидан сўзлашувлар узоқ давом этадиган жараёндир. “Бироқ Қўшма Штатларда юзага келган ички сиёсий реалликдан келиб чиқилса, бу сўзлашувлар самара беришига умид қилиш мумкин”, деди Крутских. Дональд Трамп ва Владимир Путин... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Польшада суд ислоҳотига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда

Польша шаҳарларида пайшанба куни парламент томонидан суд тизимини ислоҳ қилиш тўғрисида қабул қилинган қонунга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Қонунда Олий суднинг амалдаги судьяларининг ваколат муддатларини қисқартириш ҳамда судларни тайинлашни сиёсатчилар қўлига ўтказиш назарда тутилган. Польша Омбудсмени Адам Боднар 20 июлда парламентда қилган чиқишида мазкур қонун суд мустақиллигига путр етказишини айтди: -Мен сизларнинг олдингизда Олий суд тўғрисидаги қонунга нисбатан ташвишларимни билдириши учун турибман. Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистонда 2017 йил охиригача рақамли телеузатишга ўтиш жараёни якунланади

Ўзбекистонда 2017 йилнинг охиригача барча ҳудудларни рақамли телеузатишга ўтказиш жараёни якунланади. Вазирлар Маҳкамасининг "Рақамли телеузатишга ўтиш ва ер усти муқобил телеузатишни тўхтатиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида мана шундай кўрсатма берилган. Қарорда айтилишича, барча аҳоли пунктлари рақамли телеузатмалар учун зарур 90 комплект катта ва 404 комплект кичик қувватли ускуналар билан қопланади. Амалдаги ер усти муқобил телеузатиш эса 2018 йилнинг 15 июлигача Тошкентда, 2018 йилнинг... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Тошкент чинни заводи ўрнида "Янги Олмазор" қурилади

Вазирлар Маҳкамаси пойтахтнинг Олмазор туманидаги собиқ Тошкент чинни заводи ўрнида "Янги Олмазор" турар-жой мажмуасини барпо этиш тўғрисида қарор чиқарди. Бош вазир Абдлла Арипов имзолаган мазкур қарор 7 июлда қабул қилинган. Қарорда таъкидланишича, “Янги Олмазор” мажмуаси 2018 йил охиригача қуриб битказилиши лозим. Мажума еттита тўққиз қаватли уйдан иборат бўлади. Уйлардан бири Германиянинг Vollert ширкати томонидан ишлаб чиқарилган янги замонавий энергиятежамкор технологияни қўллаган ҳолда тажриба сифатида барпо этилади. Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Булоқбошида Хитой билан ҳамкорликда цемент заводи қурилади

Андижоннинг Булоқбоши туманида 2019 йилнинг сентябрь ойида йилига 1 миллион 200 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқарувчи цемент заводи ишга туширилади. Президент Мирзиёев мазкур заводнинг техник-иқтисодий асосламасини 20 июль куни тасдиқлади. Мазкур лойиҳа Хитойнинг Zhejiang Shangfeng Building Materials Co. Ltd ва Tunli, шунингдек Ўзбекистондаги Juydam Ta'mir Qurilish ширкатлари томонидан ташкил этилган Shangfeng-Bridge of Friendship ўзбек-хитой қўшма корхонаси томонидан амалга оширилади. Лойиҳанинг... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Жиззахда Шароф Рашидов ёдгорлиги очилди

Жиззахдаги Шароф Рашидов туманида Ўзбекистоннинг Совет Иттифоқи пайтидаги собиқ раҳбари Шароф Рашидовга ёдгорлик ўрнатилди. Туман марказий майдонига ўрнатилган бюстнинг очилиш маросимида собиқ раҳбарнинг қизи Сайёра Рашидова, давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари иштирок этди. Президент шавкат Мирзиёев 27 март куни Шароф Рашидовнинг юз йиллигини тантанали нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди. Қарорга асосан, Рашидов туғилиб ўсган Жиззахда давлат арбобининг мемориал уй музейи очилади, Рашидов... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Александр Свечников ўзи ўрнатган аввалги жаҳон рекордини яна янгилади

Лондонда ўтаётган паралимпия жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчи Александр Свечников жаҳон рекордини ўрнатди. Газета уз нашрининг хабар беришича, найза улоқтиришда Александр Свечников 71,01 метр натижа билан жаҳон рекордини янгилади ва олтин медалга сазовор бўлди. Аввалги жаҳон рекорди 70 метр бўлиб, у ҳам айнан Свечниковга тегишли эди. Худди шу спорт тури бўйича Нозима Қаюмова аёллар ўртасида 41,25 метр натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди. Паралимпия ўйинларида аввалроқ Хусниддин Норбеков диск улоқтиришда... Читать дальше...