World News in Uzbek
Январь
2024

Новости за 29.01.2024

Zamin.uz (sport) 

Сречко Катанец: "Таиландга қарши ўйнаётганимиз омад эмас"

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги 1/8 финал босқичида Таиландга қарши бўлади. Учрашув 30 январь куни бўлиб ўтади. Ўйин олдидан Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Сречко Катанец: Эртанги ўйиндан олдин бизда етти кун вақт бўлди. Биз ўйинга тайёрмиз. Эртага нима бўлишини кузатамиз.

Одилжон Хамробеков: Турнир қизиқ палласига кирди. Бу босқичдаги барча жамоаларни табриклаймиз. Эртага тартибли жамоага қарши ўйин кутиб турибди. Читать дальше...

Zamin.uz (sport) 

Седрик Думбе:"Ҳаммаси жуда кулгили !!!"

Ярим ўрта вазн тоифасида собиқ Glory чемпиони ва амалдаги PFL жангчиси Седрик Думбе(5-0) UFC га муваффақиятсиз ўтганидан афсусда эмаслигини айтди.

“Ҳаммаси жуда кулгили. Кўп нарса биз ўйлагандек бўлмади. Бу уларнинг хатоси, мен ҳеч нарса йўқотмадим. Бу ҳақиқат. Сабабсиз ҳеч нарса содир бўлмайди. Эртага нима бўлишини ҳеч қачон билмаймиз, лекин мен UFC да қатнашмаслигимга 90 фоиз ишончим комил. Мен 20 ёшда эмасман. Унчалик ёш жангчи ҳам эмасман. Ўйлайманки, мен фаолиятимнинг бошланишидан кўра охирига яқинроқман... Читать дальше...

Zamin.uz (sport) 

Мунгуиа чемпионлик камарини ҳимоя қилди

Кеча Фениксдаги Footprint Center да Хайме Мунгия (43-0, 34 КО) ва Жон Райдер (32-7, 18 КО) ўртасидаги жангга бағишланган бокс оқшоми бўлиб ўтди.

Дастлабки беш раунд бутунлай Хайме учун аталди. У рақибини икки марта нокдаун қилишга муваффақ бўлди. Олтинчи раундда Райдер жангга қайтди ва зарбалар бера бошлади. Саккизинчи раунд эса яна Мунгияга устунлик ўтди.

Тўққизинчи раундга келиб мексикалик Райдерни бурчакда таслим қилди. Шу тариқа, Хайме Мунгия тўққизинчи раундда Райдерни техник нокаутга учратиб... Читать дальше...

Zamin.uz (sport) 

Паулу Бенту: "Осиё кубогида бунча хато кечирилмайди. Тожикистонга омад тилайман"

Осиё кубоги нимчорак финал босқичидан ўрин олган Тожикистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги ўйиндан сўнг БАА бош мураббийи Паулу Бенту матбуот анжуманида қатнашди.

- Жаноб мураббий, ўйин ҳақидаги фикрингиз қандай?
- Жуда қийин ўйин бўлди. Тартибли жамоага қарши ҳаракат қилдик. Тожикистон ҳужумда жуда тезкор ўйинчиларга эга терма ҳисобланади. Бундай жамоага қарши қийин бўлиши аниқ эди. Биринчи бўлимда ўйинни яхши назорат қилгандик. Иккинчи бўлимда биринчи тайм каби ҳаракат қила олмадик. Читать дальше...

Zamin.uz (sport) 

Канадалик "жаллод" миш-мишларга ойдинлик киритди

ММА тарихидаги энг буюк жангчилардан бири, икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Жорж Сент-Пьер 13 апрель куни бўлиб ўтадиган "UFC 300" юбилей турнирида иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди.

“Бу миш-миш. Менга ҳеч қачон "UFC 300" да жанг қилишни таклиф қилишмаган. Мен уларга октагонга қайтишни истамаслигимни тушунтирдим”, — деб Сент-Пьер сўзларини келтиради Bloody Elbows.

Эслатиб ўтамиз, Сент-Пьер ўзининг сўнгги жангини 2017 йил ноябрида, Майкл Биспингга қарши ўтказиб мағлуб бўлганди. Читать дальше...

Zamin.uz (sport) 

Сенсация. Африка кубогининг етти карра чемпионлари чорак финалга чиқа олмади

Африка Миллатлар Kубогининг нимчорак финал учрашувлари давом этмоқда.

Мусобақанинг етти карра чемпионлари Миср ушбу босқичда Конго ДРга қарши майдонга тушди. Салоҳнинг жароҳати мисрликларга қимматга тушди ва ушбу баҳсда Конго ДР терма жамоаси пенальтилар сериясида ғалаба қозонди. Яна бир учрашувда Экваториал Гвинея Гвинеяга 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Африка Кубоги. Нимчорак финал. 28 январь

Экв. Гвинея – Гвинея 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 90 Байо.
Экв. Гвинея ... Читать дальше...

Zamin.uz (sport) 

Осиё Кубоги. Тожикистон кейинги босқичда, пенальтилар сериясида БАА устидан ғалаба қозонди!

Футбол бўйича Осиё Кубоги нимчорак финалидан ўрин олган Тожикистон — БАА учрашуви 28 январь, якшанба куни бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 7-дақиқасида Тожикистон футболчиси Ваҳад Ҳанонов ҳисобни очди. Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида якунланди.

Иккинчи бўлим ҳам деярли тенг курашлар остида кечди. Ўйин охирига келиб эса БАА ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Халифа ал-Ҳаммади учрашув қўшимча бўлимларда ҳам давом этишини таъминлади.

Қўшимча бўлимларда эса дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди... Читать дальше...

Zamin.uz (sport) 

Петр Сегрт: "Ўтказиб юборилган голдан кейин футболчиларга таслим бўлишга ҳаққимиз йўқлигини тушунтирдим"

Осиё кубоги нимчорак финал босқичидан ўрин олган Тожикистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги тарихий ўйиндан сўнг тожикистонликлар бош мураббийи Петр Сегрт ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Ваҳдат Ҳанонов матбуот анжуманида қатнашишди.

- Ваҳдат Ҳаноновнинг ўйин ҳақидаги фикрлари қандай?
- Ўйин шунчаки ажойиб бўлди. Барча мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Тожикистон Футбол Федерациясига яратиб берилган барча шароит учун алоҳида раҳмат.. Бутун дунёдаги тожик тилида сўзлашувчи мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Читать дальше...

Zamin.uz 

“Толибон”: Афғонистоннинг Покистон билан расмий чегараси йўқ

Фото: Ariana news
“Толибон” ҳаракатининг чегара ва қабила ишлари вазири вазифасини бажарувчи Нурулла Нурий Афғонистоннинг Покистон билан расмий чегараси йўқлигини маълум қилди. Бу ҳақда Ariana news хабар берди.

Нурийнинг сўзларига кўра, икки давлат ўртасида фақат “гипотетик чизиқ” (“Дуранд чизиғи”) мавжуд. У шу чизиқ бўйлаб ва “Торxам” каби баъзи назорат-ўтказиш пунктларида “Толибон” ҳал қилиши керак бўлган муаммолар юзага келишини таъкидлади.

“Дуранд чизиғи” 1893 йилда Афғонистон... Читать дальше...

Zamin.uz 

“Толибон” 100 га яқин сув тўғони қурмоқчи

Фото: Ҳилманд вилоятидаги Кажаки тўғони / USACE
“Толибон” қурғоқчиликнинг олдини олиш мақсадида ерости сувларини мустаҳкамлаш учун 100 га яқин кичик сув тўғонлари қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Афғонистон энергетика ва сув вазири вазифасини бажарувчи Абдуллатиф Мансурга таяниб, TOLOnews хабар берди.

Мансурнинг айтишича, бир қанча тўғонлар очилган ва яна бир қанча тўғонлар қурилмоқда.

“Биз қисқа вақт ичида 93 та тўғон қуриш бўйича шартнома туздик, улардан 5 таси Логарда, 5 таси... Читать дальше...