Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси U-23 Осиё Кубогида 2-ўринни эгаллади.Тимур Кападзе шогирдлари мусобақа финалида Японияга 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди.Тасдиқланмаган хабарларга кўра, Ўзбекистон футболи тарихида илк бор Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган терма жамоа футболчиларининг ҳар бирига 30 минг доллардан мукофот пули берилган.Эслатиб ўтамиз, Тимур Кападзе шогирдлари Олимпиадада C гуруҳидан жой олди. Ўзбекистон U-23 термаси гуруҳда Испания, Доминикан ва Миср каби терма жамоалар билан баҳс олиб борадиган бўлди. Читать дальше...