Суперлигада 17-тур баҳслари давом этди. "Олимпик" жамоаси "Нефтчи" меҳмони бўлди ва 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Денис Коростиченко матбуот анжуманида иштирок этди.- Биринчи навбатда "Нефтчи"ни ғалаба билан табриклайман. Курашларга бой бўлди, баҳс. Йигитларимиз, биринчи бўлимда уларни бой берди, аммо иккинчи таймда вазиятни нисбатан тенглаштирдик. Хатоларимиз голларга сабаб бўлди. Йигитларни танқид қилмайман, аммо улар ўйинга аввалгиларига нисбатан ёмонроқ ёндашишди. Читать дальше...