Сўнгги йилларда араб футболининг юлдузларидан бирига айланган бразилиялик ҳужумчи Роберто Фирмино яна Европа клублари диққат марказида. Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган 33 ёшли форвардга Туркиянинг машҳур клуби — "Бешиктош" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Инсайдер Экрем Конур тарқатган маълумотларга кўра, истанбулликлар ёзги трансфер ойнасида Фирминони ўз сафларига қўшишни мақсад қилган ва унга расмий таклиф тайёрланмоқда.
Роберто Фирмино 2023 йилда "Ливерпул"ни тарк этиб, "Ал Аҳли" таркибига қўшилган эди. Читать дальше...