Эрон матбуоти: Ўруновнинг голлари "Персеполис"га қимматли очколар бермоқда
Эрон чемпионатида қизғин курашлар давом этаётган бир паллада “Персеполис” 13-тур доирасида “Пайкан”ни минимал 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, турнир жадвалида пешқадамликни қўлга киритди. Бу ўйиндаги ягона ва энг қимматли гол эса яна бир бор Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Остoн Ўрунов томонидан урилиб, жамоасига муҳим 3 очко тақдим этди. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари, хусусан, Эроннинг Football 360 портали ҳам ўзбек футболчиси намойиш этган ўйинни алоҳида қайд этиб, у ҳақида батафсил мақола эълон қилди. Читать дальше...