World News in Uzbek
Июнь
2017
3
4
7
10
11

Новости за 15.06.2017

Озодлик Радиоси 

Mirziyoev selektor majlisida imomlardan "ro‘yxatdagilar"ni saralashni so‘radi

15 iyun kuni prezident Mirziyoev mamlakat imomlari va diniy xizmatchilar ishtirokida, videoselektor majlisi o‘tkazdi. Majlis ishtirokchilaridan biriga ko‘ra, mamlakat bo‘ylab 10 mingdan ziyod kishi qatnashgan yig‘indagi asosiy gap "qora ro‘yxat" atalmish ro‘yxatga tushgan dindorlarni qayta tekshirish, qamoqdagi dindorlarning oilasi bilan ishlash haqida bo‘lgan.

Озодлик Радиоси 

O‘quvchisi urib o‘ldirilgan Borovskiy nomidagi tibbiyot kolleji yopilishi aytilmoqda

Toshkentdagi Borovskiy nomli tibbiyot kollejining o‘qituvchilari 15 iyun kuni favqulodda majlisga chaqirilib, kollej yopilishi mumkinligi haqida og‘zaki ogohlantirilgan. Bu haqda Ozodlik bilan gaplashgan o‘qituvchi kollejning yopilib, o‘quvchilarning boshqa kollejlarga tarqatib yuborilishi ehtimoli borligini aytar ekan, lekin bu haqda hali rasmiy buyruq chiqmaganini ta’kidladi. Borovskiy nomidagi tibbiyot kollejidagi tekshiruvlar o‘quvchi Jasur Ibrohimovning kaltaklab o‘ldirilganidan so‘ng boshlangan edi.

Озодлик Радиоси 

Ozodlik mavzuni o‘rganishi jarayonida choyxona qishloq ahliga qoladigan bo‘ldi

Qashqadaryo viloyati Koson tumanidagi To‘qmang‘it qishlog‘ida yashaydigan bir guruh otaxonlar hashar yo‘li bilan qurilgan choyxonani shu qishloqda yashaydigan tadbirkor "tortib olyotganidan" arz qildi. Tadbirkor choyxonani Vazirlar Mahkamasi qaroriga asosan tenderda yutib olganini aytar ekan, o‘nga yaqin odamni ish bilan ta’minlash maqsadi borligini bildirdi. Oradan bir kun o‘tib, tuman hokimi choyxona mahallaga qaytarib berilishini aytdi.

Озодлик Радиоси 

Saratonni yengadigan dori kashf qilganini aytgan o‘zbek olimi Nobelga umid qilmoqda

O‘zbekistonlik olim, kimyo fanlari doktori Rustam Nuriddinov, Ozodlikning Pragadagi studiyasida suhbat tugab, muxbir bilan xayrlasharkan, “Xullas, Nobel mukofoti tomon ketayapmiz”, dedi kulib. Rigard Farmsintez Latviya-O‘zbekiston qo‘shma korxonasi bosh direktori, 64 yashar Rustam Nuriddinov uzoq yillar Latviyada ishlagan, nomzodlik va doktorlik dissertatsiyalarini shu mamlakatda yoqlagan.

Озодлик Радиоси 

"Туппа-тузук йўлни бузишди, бир йилдан бери ўнглашмаяпти"

Резюме "Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

"Кўчалар ҳукумат келаётгани учун тозаланмоқда" 

Резюме "Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

"Қурувчилар ўта ёмон шароитларда давлат мулозимлари учун яхши уй қурмоқда"

Резюме "Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

"Ҳокимият пул ишлаш мақсадида одамларни чиқариб, уйларини сотиши мумкин"

Резюме "Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон термасининг икки муҳим ўйини яна Бабаянга ишониб топширилди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Миллий терма жамоа Бош мураббийси Самвел Бабаян лавозимида қолиши ва жамоани Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинларга у етакчилигидаги тренерлар жамоаси штаби тайёрлашини билдирди.

Озодлик Радиоси 

Путин: Россия оёққа тура бошлагандан буён санкциялар остида

Россия оёққа тура бошлаганидан буён турли санциялар остида яшамоқда, деди президент Путин пайшанба куни телевидение орқали ўтказилган жонли мулоқот давомида. Россия раҳбарининг фикрича, мамлакатга босим инқилобгача бўлган даврдан буён давом этмоқда. Путинга кўра, Ғарб мамлакатлари томонидан жорий этилган санкциялар Россиянинг фойдасига бўлди. - Нефтдан тушган долларлардангина фойдаланиш ўрнига миямизни, қобилиятларимизни бир неча йўналишда ишга солишга мажбур бўлдик,- деди Путин. Ғарб мамлакатлари... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Ўқувчиси уриб ўлдирилган Боровский номидаги тиббиёт коллежи ёпилиши айтилмоқда

Тошкентдаги Боровский номли тиббиёт коллежининг ўқитувчилари 15 июнь куни фавқулодда мажлисга чақирилиб, коллеж ёпилиши мумкинлиги ҳақида оғзаки огоҳлантирилган. Бу ҳақда Озодлик билан гаплашган ўқитувчи коллежнинг ёпилиб, ўқувчиларнинг бошқа коллежларга тарқатиб юборилиши эҳтимоли борлигини айтар экан, лекин бу ҳақда ҳали расмий буйруқ чиқмаганини таъкидлади. Боровский номидаги тиббиёт коллежидаги текширувлар ўқувчи Жасур Иброҳимовнинг калтаклаб ўлдирилганидан сўнг бошланган эди.

Озодлик Радиоси 

Мирзиёев селектор мажлисида имомлардан "рўйхатдагилар"ни саралашни сўради

15 июнь куни президент Мирзиёев мамлакат имомлари ва диний хизматчилар иштирокида, видеоселектор мажлиси ўтказди. Мажлис иштирокчиларидан бирига кўра, мамлакат бўйлаб 10 мингдан зиёд киши қатнашган йиғиндаги асосий гап "қора рўйхат" аталмиш рўйхатга тушган диндорларни қайта текшириш, қамоқдаги диндорларнинг оиласи билан ишлаш ҳақида бўлган.

Озодлик Радиоси 

АҚШ полицияси Туркия президенти қўриқчиларига қарши жиноят иши очади

АҚШда ўтган ойда Вашингтон шаҳрида намойишчилар ва Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўғон қўриқчилари ўртасидаги муштлашувга алоқадор икки шахс қўлга олинди. АҚШ полицияси, шунингдек, Туркия президентининг ўндан ошиқ тансоқчисига қарши жиноят иши очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 14 июнь куни пойтахт расмийлари билдирди. Туркия элчиси қароргоҳидан ташқарида ўтказилаётган тинч намойиш иштирокчилари ва президент тансоқчилари ўртасида 16 май куни содир бўлган муштлашув АҚШ ва Туркия ўртасидаги алоқаларни совутди. Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Роберт Мюллер Трамп Россия бўйича терговга тўсқинлик қилган-қилмаганини текширмоқда

АҚШ махсус прокурори Роберт Мюллер президент Дональд Трамп АҚШ сайловига Россия аралашуви ҳақидаги Федерал тергов бюроси (ФТБ) терговига тўсқинлик қилган-қилмаганини текширмоқда. Бу ҳақда 14 июнь куни Washington Post газетаси хабар қилди. Хабарда ёзилишича, Мюллер Трамп ФТБ терговининг бир бўлагини тўхтатиб қўйгани ҳамда бунинг ортидан ФТБ директорини ишдан олиш орқали адолат ўрнатилишга тўсқинлик қилгани ёки йўқлигини текширади. АҚШда адолат ўрнатилишига тўсқинлик қилиш жиноят ҳисобланади. Хабар... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистонда олий ўқув юртлари қабул комиссиялари иш бошлади

2017 йил 15 июнь куни Ўзбекистоннинг барча олий таълим муассасаларида 2017/2018 ўқув йили учун қабул комиссиялари иш бошлади. Бу ҳақда хабар қилган маҳаллий нашрларга кўра, абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан 15 июндан 15 июлгача, Ўзбекистон давлат консерваторияси учун 15 июндан 10 июлгача қабул қилиниши белгилаб қўйилган. ZiyoNet таълим порталининг абитуриентлар саҳифасидаги маълумотга кўра, жорий йилда Ўзбекистонда 83 та ОТМларга талаба қабул қилинади. Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

"Ўзбекнефтгаз" раиси: Ўзбекистонда газ тизими "ўлган"

"Сўнгги йилларда газ соҳасини лойиҳалаштириш ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Ҳеч ким унга эгалик қилмаган. Дейлик, қувурлар бор, лекин лойиҳалар тизими бўйича ҳеч ким ҳисоб-китоб қилмаган. Ҳамма ўз билганича уланиб олган. Умумий бир қувур йўқ, эътибор берган бўлсангиз. Шу тариқа Ўзбекистонда газ тизими "ўлган". Натижада чекка ҳудудларнинг газ билан таъминланиши издан чиққан", - деган "Ўзбекнефтгаз" МХК бошқарув раиси Алишер Султонов 14 июнь куни Тошкентдаги Халқаро Пресс-клубда “Ўзбекнефтгаз: янги... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

"Ўзнефтмаҳсулот" раиси: Вилоятларда автотранспортнинг 90%и газга ўтган

Ўзбекистон вилоятларида 90 фоиз автотранспорт воситалари газга ўтган. Шунингдек, ҳозирда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар ҳам газ ўрнатишга мосланган. Бу ҳақда "Ўзнефтмаҳсулот" компаниясининг бошқарув раиси Музаффар Файзиев баёнот бергани тўғрисида маҳаллий нашрлар хабар қилди. Файзиевнинг баёноти 14 июнь куни Тошкентдаги Халқаро Пресс-клубда “Ўзбекнефтгаз: янги даврга янги стратегия билан” мавзуида ўтказилган матбуот анжуманида янграган. Анжуман давомида Ўзбекистондаги нефть ва... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Халқ артисти Алексей Баталов 88 ёшида вафот этди

CCCР халқ артисти Алексей Баталов 88 ёшида Москвада вафот этди. Бу ҳақда хабар қилган актер Владимир Ивановнинг айтишича, Баталов Москвадаги касалхоналардан бирида уйқусида жон берган. Касалхонага артист жорий йилнинг январида сон суяги сингани учун ётқизилган эди. 40 дан ортиқ кинофильмда суратга тушган Алексей Баталов томошабинлар ёдида “Бир йилнинг тўққиз куни”, “Москва кўз ёшларга ишонмайди” каби фильмларда ўйнаган роллари билан қолган.

Озодлик Радиоси 

Саратонни енгадиган дори кашф қилганини айтган ўзбек олими Нобелга умид қилмоқда

Ўзбекистонлик олим, кимё фанлари доктори Рустам Нуриддинов, Озодликнинг Прагадаги студиясида суҳбат тугаб, мухбир билан хайрлашаркан, “Хуллас, Нобель мукофоти томон кетаяпмиз”, деди кулиб. Rigard Farmsintez Латвия-Ўзбекистон қўшма корхонаси бош директори, 64 яшар Рустам Нуриддинов узоқ йиллар Латвияда ишлаган, номзодлик ва докторлик диссертацияларини шу мамлакатда ёқлаган.

Озодлик Радиоси 

Озодлик мавзуни ўрганиши жараёнида чойхона қишлоқ аҳлига қоладиган бўлди

Қашқадарё вилояти Косон туманидаги Тўқманғит қишлоғида яшайдиган бир гуруҳ отахонлар ҳашар йўли билан қурилган чойхонани шу қишлоқда яшайдиган тадбиркор "тортиб олётганидан" арз қилди. Тадбиркор чойхонани Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан тендерда ютиб олганини айтар экан, ўнга яқин одамни иш билан таъминлаш мақсади борлигини билдирди. Орадан бир кун ўтиб, туман ҳокими чойхона маҳаллага қайтариб берилишини айтди.

Озодлик Радиоси 

Qirg‘izistonda prezidentlik sayloviga start berildi

Qirg‘izistonda 15 iyundan boshlab prezidegntlikka nomzodlarni ko‘rsatish jarayoni rasman boshlandi. Prezidentlikka nomzodlar uchun ovoz berish esa 15 oktabrda o‘tkaziladi.