АҚШ Ғазода урушни тўхтатиш резолюциясига яна вето қўйди
Фото: Getty Images
АҚШ 20 феврал, сешанба куни БМТ Хавфсизлик кенгашининг Ғазо секторида гуманитар мақсадларда зудлик билан ўт очишни тўхтатишни талаб қилувчи навбатдаги резолюциясига вето қўйди. Резолюция лойиҳаси Жазоир томонидан тайёрланган ва Хавфсизлик кенгашининг амалдаги 15 аъзосидан 13 таси уни қабул қилиш учун овоз берган. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти олий органининг яна бир доимий аъзоси Британия эса бетараф қолди. Бу АҚШ ветоси туфайли муваффақиятсизликка учраган учинчи резолюциядир. Читать дальше...