Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Фото: Unsplash.com
Америка полицияси Лос-Анжелесда йирик ёнғин уюштирганликда гумонланаётган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда NewsНатион нашри шаҳар полиция зобити Шон Динсга таяниб хабар бермоқда.
Лос-Анжелес округи прокурори Натан Хохманнинг айтишича, гумонланувчига қотиллик билан тенг келадиган жазо ва умрбод қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
“Одил судлов тез ва шафқатсиз бўлади, энг оғир жазо қўлланилади”, дея таъкидлади у.
Калифорния штатидаги ёнғинлар 7 январдан бери давом этмоқда. Читать дальше...