ЯНГИОБОД. “Жиззах вилояти Янгиобод тумани Янгиобод ШФЙ Дўстлик кўчасидан ёзмоқдамиз. Ҳудудимизда экин-тикин, боғ-роғ учун сув етарли эмас, сувсизликдан дарахтларимиз қуриб қолмоқда.
Бундан ташқари, йўлларимиз ҳам абгор аҳволда. 7-8 йил олдин асфальти қўпориб ташланган эди,афсус, ҳозирга вақтга қадар қайта асфальт ётқизилмади. Ёмғир-қор ёққанида кўлмаклар ҳосил бўлади. Машиналар ҳам пиёдаларга сув сачратиб ўтади. Айниқса, болаларимиз мактабга бориб келишда жуда қийналади. Ҳудудимиз муаммоларини ҳал қилишда мутасаддилардан ёрдам кутиб қоламиз”.