World News in Uzbek
Февраль
2024

Новости за 10.02.2024

Zamin.uz 

Тошкент вилоятида тунда машиналар баллонини ўғирлаётган гуруҳ ушланди

Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида автомобил шинаси ўғрилари қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИББ хабар берди.

Қайд қилинишича, Янгийўл шаҳрида яшовчи 2001 йилда туғилган Б.И. тенгдоши Ж.А. ва шериги 1997 йилда туғилган Н.Н. билан биргаликда Янгийўл шаҳри, тумани ва Қуйи Чирчиқ туманида ўнга яқин Cobalt автомобилларининг шиналарини тунда ечиб олиб, сотиш билан шуғулланган. Улар жиноий йўл билан қўлга киритган маблағларни шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишган.

Ушбу шахслар процессуал тартибда қўлга олиниб... Читать дальше...

Zamin.uz 

“Қора қиролича”нинг 30 йиллик мотами ва Нострадамус башорати: Медичилар авлодининг энг шафқатсиз вакили тақдири

Екатерина Медичи тарихдаги энг маккор ва шафқатсиз аёллардан бири ҳисобланади. У ҳокимиятга эришиш йўлида рақиб ва душманларини осонликча йўқ қилиб, ҳеч нарсадан тап тортмади. Қиролича Францияни қарийб 30 йил бошқарди ва XVI асрда Европанинг энг кучли таъсир доирасига эга раҳбарларидан бири бўлди. Унинг исми аввало тарихдаги даҳшатли қирғин — “Варфоломей кечаси” билан бирга тилга олинади.

Саманта Мортон ижросидаги Екатерина Медичи образи
“Илонлар қироличаси” фильмидан кадр
Фрейлиналардан... Читать дальше...

Zamin.uz 

Карим Бензема нима учун Саудия Арабистонига келганини ва мақсади ҳақида фикр билдирди

“Ал Иттиҳод” футболчиси Карим Бензема Саудия Арабистонидаги футбол даражаси анча баланд эканлигини маълум қилди.

“Саудия Арабистони чемпионати мен учун янги чақирув бўлди. Менга бу ер ёқади. Менга бу лойиҳа ёқади. Мен Саудияда нафақат футболчи, балки элчи ҳамдирман. Мен бу ерга кўплаб топ футболчиларни келиши учун мотивация бўлиш учун келганман. Саудия чемпионатининг савияси юқори даражада. Бизнинг мақсад: ушбу даражани янада ошириш”, — деб фикр билдирди Бензема.

Zamin.uz 

Осиё кубоги. Қатарлик Акром Афиф тўпурар бўлди

Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтган Осиё кубоги ўз якунига етди. Турнир финалида Иордания ва Қатар терма жамоалари ўзаро куч синашди ва унда мезбонлар 1:3 ҳисобида зафар қучиб, кетма-кет иккинчи бор Осиё кубогида зафар қучди.

Мусобақа тўпурари Қатар етакчиси Акром Афиф бўлди. У 7 ўйин ўтказиб, 8 та гол урди. Иккинчи ўринда ироқлик Айман Ҳуссайн ҳисобида 6 та гол бор. Япониялик Аясэ Уэда ва иорданиялик Язан аль-Найматлар 4 тадан голни ўз номига ёздириб қўйди.

Zamin.uz 

Осиё Кубоги-2023. Қатар учта пенальти эвазига Иорданияни мағлуб этди ва Осиё чемпионига айланди

Осиё кубоги-2023 финалида мезбон ва амалдаги чемпион Қатар турнир кашфиётига айланган Иорданияга қарши майдонга тушди.

«Лусаил» стадионида турнир финалларидаги мухлислар ташрифи рекорди – 86 492 томошабин қаршисида ўтган ҳал қилувчи баҳсда хитойлик ҳакам томонидан белгиланган учта пеналти бош соврин тақдирини ҳал қилди.

Финал билан бирга турнир қаҳрамонига айланган Акром Афиф 22, 73 ва 90+5-дақиқада пеналтилардан уч марта фойдаланиб, Қатарга турнирдаги кетма-кет иккинчи чемпионликни келтирди – 3:1. Читать дальше...

Zamin.uz 

Жиу-житсу бўйича жаҳон чемпиони Қозоғистон президентини қўриқлайди

Фото: Оқўрда
Роман Тореханов Қозоғистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари ўринбосари ва Қозоғистон президенти қўриқлаш хизмати раҳбари этиб тайинланди.

Оқўрда хабарига кўра, тегишли фармойиш президент Қосим-Жўмарт Тўқаев томонидан имзоланган.

Роман Тореханов яккакурашларнинг жиу-житсу тури бўйича профессионаллар ўртасида 94 кг тоифасида, шунингдек, мутлақ вазн тоифасида жаҳон чемпиони ҳисобланади.

Zamin.uz 

"Рақиб Пауга эмас, Жон Жонс бўлмайдими, Гуськов ютади!"

11 февралга ўтар кечаси ҳамюртимиз Богдан Гуськов “UFC Fight Night 236” турнирида АҚШ вакили Зак Паугага қарши жанг ўтказади. Биз ушбу тўқнашув ҳақида ўзбек ММА олами вакилларининг фикрлари билан қизиқдик.

Фирузбек Ниязов – блогер

- Бу жанг узоғи билан 2-раундда ўз якунига етади. Яъни, Богдан Гуськов муддатидан аввал ғалабани қўлга киритади. Албатта, бундай тахмин билдиришимнинг ўзига яраша сабаблари бор. Гуськов 1-жангини қандай тарзда қабул қилиб олганлигини барча яхши билади. Қисқа... Читать дальше...

Zamin.uz 

"Навбаҳор" Лобановни ўз футболчиси сифатида таништирди

Тажрибали дарвозабон Александр Лобанов “Навбаҳор” билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Лобанов 1986 йил, 4 январь куни Тошкент шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида “Сўғдиёна” (Жиззах, 2005-2006 йиллар), “Қайсар” (Қизилўрда,Қозоғистон, 2007 йил), “Акжайик” (Уральск, Қозоғистон, 2008 йил), “Бухоро” (Бухоро, 2009-2010 йиллар), “Арал” (Нукус, 2011 йил), “Пахтакор” (Тошкент, 2012-2015 йиллар, 2016 йилнинг 2-давраси – 2018 йил), “Металлург” (Бекобод, 2019–2023 йиллар) жамоалари дарвозасини қўриқлаган. Читать дальше...

Zamin.uz 

“Толибон” АҚШ томонидан тан олиниши учун 10 йил кутишга тайёрлигини билдирди

Фото: Tasnim News
“Толибон” ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Сирожиддин Ҳаққонийнинг айтишича, дунё баъзи шартлар бажарилмасдан туриб “Толибон”ни тан олишга тайёр эмас. Бу ҳақда Tasnim News хабар қилди.

Ҳаққоний, шунингдек, Америка “Толибон”ни тан олиши учун улар яна ўн йил кутишга тайёр эканликларини таъкидлади.

“Америка ҳукуматимизни тан олса, яхши бўларди, лекин тан олмаса ҳам, фарқи йўқ”, — дея қўшимча қилди у.

“Агар Америка бизни ҳозир тан олмаса, бу уларнинг айби эмас... Читать дальше...

Zamin.uz 

БМТ ҳисоботи: “Ал-Қоида” Афғонистонда “Толибон” билан алоқаларни давом эттирмоқда

Фото: Aamaj news
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик кенгаши сўнгги ҳисоботида “Толибон” “Ал-Қоида” билан алоқаларини сақлаб қолгани ва “Ал-Қоида” Афғонистонда саккизта янги ўқув маркази ташкил этгани ҳақида маълум қилди.

Хавфсизлик кенгаши ҳисоботида Афғонистоннинг Ғазни, Лағмон, Парвон ва Урузгон вилоятларида “Ал-Қоида”нинг тўртта лагери ташкил этилгани, террорчи ташкилот Панжширда ҳам қурол-яроғ омборини очгани айтилади.

Ушбу ҳисоботга кўра, “Ал-Қоида” аъзоси Ҳаким ал-Масри... Читать дальше...

Ziyouz.uz 

“Ақл ва донолик бизга зарур бўлмаган ёшда насиб этади” – Габриэл Гарсиа Маркесдан иқтибослар

Аслида барча китоблар муаллифнинг дўстлари учун қаламга олинади. * * * Осон қўлга киритилган бахт узоқ давом этмайди. * * * Ақл ва донолик бизга зарур бўлмаган ёшда насиб этади. * * * Табассум қил! Дардинг сендан лаззатланишига йўл қўйма! давоми...

Zamin.uz 

“Барселона” клуби олти футболчидан воз кечишга қарор қилди

Испаниянинг SPORT нашри “Барселона” таркибида катта тозалаш бошлангани ҳақида хабар тарқатди.

Ўтган мавсум Ла Лига ғолиби бўлган каталонияликлар чемпионлик унвонини етарли даражада ҳимоя қила олмаяпти. Клуб раҳбарияти таркибни янги ижрочилар билан кучайтирмоқчи. Молиявий вазият таркибни тозалашни талаб қиляпти.

Маълумотларна қараганда, клуб шартномаси якунланиш арафасида турган Сержи Роберто ва Маркос Алонсо билан ҳамкорликни тўхтатади.

Яна тўрт футболчи – Рафинья, Рональд Араухо... Читать дальше...

Zamin.uz 

Афғонистонда Навоий ва Бобур таваллуд куни нишонланди

Афғонистонда ўзбек, форс, инглиз ва пуштун тилида чоп этиладиган «Salam Watandar» газетаси хабарига кўра, Бадахшон вилоятида Алишер Навоий ва Заҳириддин Бобурнинг таваллуд аёми муносабати билан тадбир бўлиб ўтган.

Тадбирда буюк шахслар шеъриятидан намуналар ўқилган, улар ижоди, ҳаёт йўли ҳақида гапирилган. Маълумотларга кўра, авваллари Афғонистонда буюк мутафаккир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурниннг туғилган айёмлари кенг қамровда нишонланган.

– Икки йилдан буён бундай тадбирлар озайган. Читать дальше...

Zamin.uz 

Тошкентда 2 ёшли қизчанинг бармоғи темир халқага тиқилиб қолди

Фото: ФВВ
Тошкент шаҳрида қутқарувчилар 2 ёшли қизга ёрдам кўрсатишди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Маълум қилинишича, 9 феврал куни соат 19:56да Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказидан Тошкент шаҳар ФВБга 2022 йилда туғилган боланинг кўрсаткич бармоғи темир жисмга кириб қолгани ва унга ёрдам кераклиги тўғрисида хабар келиб тушган.

ФВВ қутқарувчилари шифохонага зудлик билан етиб борган. Қизалоқнинг бармоғидаги темир жисм махсус асбоб-анжомлар ёрдамида эҳтиёткорлик билан... Читать дальше...

Zamin.uz 

119 миллион сўм алиментдан қочиб юрган қарздор ушланди

Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан алимент тўлашдан бўйин товлаб қочиб юрган қарздорларни қидириб топиш бўйича тадбирлар давом этмоқда.

Жумладан, Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси қидирув бўлими ходимлари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 31 январь куни иш юритувида мавжуд фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор И.Инамовдан ундирувчи Ш.Жалолова фойдасига вояга етмаган фарзандлари таьминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан қарздор Тошкент шаҳридан топилди. Читать дальше...

Zamin.uz (sport) 

Руслан Нурудинов беш карра Осиё чемпиони бўлди

Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида эркаклар ўртасидаги -109 кг вазн тоифасидаги баҳслар якунланди. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг икки аъзоси Руслан Нурудинов ва Шарофиддин Амриддинов чемпионлик учун баҳс олиб боришди.

Муросасиз кураш якунида тажриба ўз сўзини айтди. Нурудинов силтаб кўтариш ва икки кураш бўйича олтин медалларни ўзиники қилди. Унинг жами кўрсаткичи 382 (175+207) кгни ташкил этди.

Даст кўтаришда олтин медаль эгаси бўлган Шарофиддин Амриддинов умумий ҳисобда 381 (176+205) кг тошни кўтариб... Читать дальше...

Zamin.uz (sport) 

Ёш атлетимиз даст кўтаришда Руслан Нурудиновни ортда қолдирди

Тошкентда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати ҳал қилувчи паллага кирди. Бугун энг оғир вазн тоифасидаги полвонларнинг баҳси билан мусобақага якун ясалади. Айни пайтда -109 ва +109 кг вазн тоифасидаги баҳслар ўтказилмоқда.

Эътиборлиси, терма жамоамизнинг ёш вакилларидан бири Шарофиддин Амриддинов (-109 кг) даст кўтариш машқида Рио-2016 Олимпия ўйинлари чемпиони ва рекордчиси Руслан Нурудиновни ортда қолдириб, ушбу дастурда олтин медални қўлга киритди.

Руслан Нурудинов 175 кг билан кумуш медалга эга чиқди. Читать дальше...

Zamin.uz (sport) 

Италия грандлари чемпионатдаги жамоалар сони 18 тага туширилишини истамоқда

“Интер”, “Ювентус” ва “Милан” А Серия жамоаларини 18 тага туширилишини хоҳламоқда. Учала клуб раҳбарлари бу борада Италия футбол федерацияси президенти Габриэль Гравинга таклиф киритган.

Видеоконференция форматидаги суҳбатда “Интер” бош директори Жузеппе Маротта, “Ювентус” бош директори Маурисио Сканавино ва менежер Калво, “Милан” раҳбари Паоло Скарони иштирок этди.

Бу таклиф киритилишига асосий сабаб очиқланмаган. Ҳозирда чемпионатда 20 та клуб иштирок этмоқда. Италия А Сериясининг амалдаги чемпиони “Наполи” ҳисобланади.

Zamin.uz 

Таниқли клипмейкер Жасур Шаметов 39 ёшида вафот этди

Фото: Instagram
Таниқли оператор, режиссёр, клипмейкер Жасур Шаметов 39 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ўзбек шоу-бизнеси вакиллари ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди.

У шу кунга қадар “Қалбим ўғриси”, “Аччиқ ҳаёт”, “Қалбаки дунё”, “Учрашув”, “Гуноҳ”, “Зарб”, “Оҳ, Салима, Салима”, “Маҳаллада нима гап?” каби бадиий фильмларда постановкачи оператор сифатида ишлаган. Шунингдек, “Учрашув” бадиий фильмининг сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёри.

Актёр сифатида “Суиқасд”, “Пойма-пой” фильмларида роллар ижро этган. Читать дальше...

Zamin.uz (sport) 

Нодирбек Абдусатторов Германиядаги шахмат турнирида иштирок этмоқда

Германияда Фишер номидаги Freestyle Chess G.O.A.T Challenge шахмат турнири 9 февраль, жума куни старт олди.

1-тур ўйинларидан сўнг 2 та ғалаба ва 2 та дуранг натижа қайд этган Нодирбек Абдусатторов 3 очко билан 3-ўринда бормоқда.

Бугунги 2-тур 5-раундида Нодирбек Винсент Кеймерга қарши дона сурса, 6-раундда Доммаражу Гукеш билан баҳс олиб боради.

7-раундда Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенга қарши жангга киришади.

Zamin.uz 

Тошкентда кўчага чиқинди ташлаган ЙПХ инспектори жавобгарликка тортилди

Фото: Uznews
Тошкент шаҳрида белгиланмаган жойга пластик чиқиндини ташлаган йўл-патрул хизмати ходими жавобгарликка тортилди.

Ижтимоий тармоқларда 5 февраль куни автомобиллардан бирининг видеорегистратори ЙПХ ходими фойдаланиб бўлинган бир марталик контейнерни ерга ташлаб, кейин эса ариқ ичига тепиб юборгани ҳолатини тасвирга олган видео тарқалди.

Қайд этилишича, 8 февраль куни Яшнобод тумани экология бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқбузарлик содир этган ЙПХ инспектори жаримага тортилган. Читать дальше...