World News in Uzbek
Февраль
2024

Новости за 07.02.2024

Hordiq.uz 

Қозоғистондаги ИЭС санкцияланган компания томонидан қурилади

Қозоғистондаги ЧП санкцияланган компания томонидан қурилади Россиянинг Inter компаниялар гуруҳи Қозоғистонда учта иссиқлик электр станциясини қуриш бўйича шартнома олди. Унинг Европадаги филиаллари Путин атрофидагилар билан алоқалари туфайли санкциялар остида қолмоқда, деб ёзади Orda. «Ушбу лойиҳалар инвесторлар томонидан молиялаштирилади. Хорижий компаниялар – Samruk Energy ва Россиянинг Inter RAO компаниялари билан тегишли шартнома имзоланди. Россия Федерациясининг технологиялари […]

Hordiq.uz 

«Хурмача» ролини ижро этган актёр Аброр Турсунов вафот этди

«Кулол ва Хурмача» фильмидаги Хурмача роли орқали шуҳрат қозонган киноактёр Аброр Турсунов вафот этди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги маълум қилди. Киноактёр фаолияти давомида “Чинор остидаги дуэл”, “Суюнчи”, “Абдуллажон”, “Ким жинни”, “Аёллар салтанати” каби кўплаб филмларда рол ижро этган. 90-йилларда экран юзини кўрган, у бош роллардан бирини маромига етказиб ўйнаган»Хурмача» эртаги кўпчиликни қалбидан жой […]

Hordiq.uz 

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев 7 февраль куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқотда ушбу мамлакат Президентлигига навбатдан ташқари сайлов муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклади. Сайловчилар иштироки ва фаоллиги юқори даражада бўлганини қайд этиб, давлатимиз раҳбари қардош озарбайжон халқи давлат келажаги, кучли ва гуллаб-яшнаган Озарбайжон учун овоз бериб, тўғри қарор қабул қилганига ишонч билдирди. Суҳбатда Ўзбекистон-Озарбайжон […]

Hordiq.uz 

Юқори қон босимини қандай қилиб тезроқ тушириш мумкин?

Чуқур нафас олиш қон босимини барқарорлаштиришнинг энг самарали усулларидан биридир. Озроқ бўшашиб, кўзингизни юминг ва бешгача санаб, кўкрак билан эмас, ошқозон билан чуқур нафас олишингиз керак. Нафас чиқариш ҳам секин бўлиши керак: 5 сония давомида нафас чиқаришга ҳаракат қилинг. 3-5 дақиқадан сўнг стресс йўқолади ва тўқималарга борувчи қон оқими кучаяди. Сиркали компресс. Хона ҳароратида ярим […]

Zamin.uz (sport) 

Германиядагилар Файзуллаевнинг "Бавария"га ўтиши ҳақида қандай фикрда?

Кеча турли интернет тармоғида Ўзбекистон терма жамоаси ва ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаевга "Бавария" қизиқиб қолгани ҳақида хабарлар чиқди. Биз бу хабар борасида қандай фикрда эканини билиш мақсадида Германияда ишлаётган ҳамкасбларимизга мурожаат қилдик.

Франк Линкеш - "Бавария" клубига ихтисослашган немис журналисти (Kicker нашри):
- Бу мен учун кутилмаган янгилик, чунки бу футболчи ҳақида ҳеч қачон эшитмаганман. 100% ҳеч нарсани истисно қилмайман, "Бавария" бозорда жуда фаол. Читать дальше...

Zamin.uz (sport) 

“Эркак бўлганингизда, уни менга қайтариб берасиз”. Жозе Моуринью “Рома” футболчиларига мурожаат қилди

“Рома”нинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуринью клубни тарк этгач, жамоа футболчилари совға қилган Конференция лигаси ғолиблиги учун тақдим этилган узукни ўзи билан олиб кетмади.

Goal хабарига кўра, Моуринью Лоренцо Пеллегрини шкафида узукни қўйиб, хабар қолдириб кетган. Мураббий узукнинг олдидаги суратга: “Эркак бўлганингизда, уни менга қайтариб берасиз”, — деб ёзиб қолдирган.

“Рома” Жозе Моуриньюнинг истеъфосини 16 январь куни эълон қилганди. Португалиялик Рим клубини 2021 йилнинг ёзида қабул қилганди. Читать дальше...

Hordiq.uz 

Саудия Арабистони Қироллиги баёнот берди

Саудия Арабистони Қироллиги Оқ уй матбуот котиби Жон Кирбининг қиролликнинг Исроил билан муносабатларни нормаллаштиришга тайёрлиги ҳақидаги кечаги хабарига жавобан баёнот берди. Унда Саудия Арабистони АҚШга қиролликнинг позицияси ўзгармаслигини айтди: 1967-йилда Шарқий Қуддус билан чегаралар бўйлаб мустақил Фаластин давлати тан олинмагунча ва Ғазо секторидаги Исроил агрессияси тўхтамагунча, Исроил билан дипломатик алоқалар бўлмайди.

Hordiq.uz 

Японияда китлар музлик «қопқон»ига тушиб қолди

Ўнлаб китлар Кунашир ороли соҳилидаги Раусу шаҳри яқинида сузиб юрган муз бўлаклари исканжасига тушиб қолди, деб хабар тарқатди Япониянинг “NHK” телеканали. Косаткалар соҳилдан бир километрча масофада қамалиб қолган, бунга муз ҳаракатга келиши сабаб бўлган. Айни пайт жониворлар очиқ денгизга чиқолмаяпти. Гувоҳларнинг таъкидлашича, тузоқда бир неча кит боласи ҳам бор. Маҳаллий аҳоли муз парчаланмагунга қадар китлар […]

Zamin.uz (sport) 

Қаршида “Насаф” клубининг янги футболчиларини таништириш маросими бўлиб ўтди

Бугун “Мулла Тўйчи Тошмуҳаммедов” номидаги Қашқадарё вилоят Академик-драма театрида “Насаф” жамоасига тантанали равишда Суперлига-2023 кумуш медаллари топширилди.

"Тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов сўзга чиқиб, вилоят аҳлини ўтган мавсумда жамоа томонидан қўлга киритилган ютуқлар билан табриклади ва Қашқадарё халқи анчадан буён севимли жамоасининг Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритишни орзу қилаётгани ва жорий йилда ушбу орзуни ушалишига бор кучи билан ҳаракат қилишимиз кераклигини таъкидлаб ўтди. Читать дальше...

Hordiq.uz 

«Санкциялар Владимир Путин жабр кўрадиган тарзда ишламаяпти»

Словения ташқи ишлар вазири Таня Фаён Ғарб томонидан Россия Федерациясига нисбатан жорий этилган санкциялар етарли даражада самарали эмаслигини тан олди. Бу ҳақда вазир РНД нашрига берган интервьюсида маълум қилди. “Европа Иттифоқи санкциялари етарлича кучга эга эмас: биз санкцияларни янада самаралироқ қилиш учун кўпроқ ҳаракат қилишимиз керак, деб ўйлайман. Санкциялар Владимир Путин жабр кўрадиган тарзда ишламаяпти. […]

Zamin.uz (sport) 

Осиё Кубоги. Драматик баҳсда Қатар ғалаба қозонди ва финалга йўл олди

Осиё кубоги ярим финалидан ўрин олган Эрон - Қатар баҳси бўлиб ўтди. Унда мусобақа мезбони ҳисобланмиш Қатар 3:2 ҳисобида зафар қучиб ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Дастлаб, Азмун 4-дақиқада гол уриб, ҳисобни очган бўлса, 17-дақиқада Абдулсалом мувозанатни тиклади. Тайм якунланиши арафасида Афиф ажойиб зарбаси билан мезбонларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим аввалида форслар пенальти ишлади ва Жаҳонбаҳш 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантирди. 82-дақиқада Алмоез Али беллашувдаги ҳал қилувчи голга муаллифлик қилди. Читать дальше...

Hordiq.uz 

«Реал» ва «Ан Наср» янгиланган «Бернабеу»да ўртоқлик ўйин ўтказишлари мумкин

«Реал» «Ан Наср»ни янгиланаётган «Бернабеу»даги очилиш ўйинига таклиф қилди. Араб журналисти Сауд Ас Сарамининг ёзишича, мадридликлар Роналду ўйнаётган Саудия клубини бир неча йилдан бери давом этаётган стадион реконструкцияси ишлари якунланиши муносабати билан ўйинга таклиф қилган. Янги «Сантиаго Бернабеу» тақдимоти санаси ҳали аниқ эмас, тадбир 2024 йил охирида ёки 2025 йил бошида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Zamin.uz (sport) 

Иқболжон Холдоров "Странжа" турнирида навбатдаги жангини ўтказди

Хабарингиз бор, Болгариянинг София шаҳрида анъанавий “Странжа” турнири давом этмоқда. Бугун 7 нафар вакилимиз рингга кўтарилиши ҳақида маълум қилгандик. Ҳозирга келиб, 3 нафар боксчимиз ўз жангларини ўтказиб бўлди.

Жумладан, -51 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Шодиёржон Мелиқўзиев туркиялик Самет Гумусга имкониятни бой бериб қўйган бўлса, яна бир -51 кг вазн тоифасидаги боксчимиз Асилбек Жалилов Ирландия вакили Несбитт Рискейни мағлуб этди.

Ҳозиргина -71 кг вазн тоифасида Иқболжон Холдоров... Читать дальше...

Zamin.uz 

Александр Лукашенко Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон президенти таклифига биноан Александр Лукашенко 7 феврал куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот хизмати хабар берди.

Меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олган. Шундан кейин Лукашенко Тошкентдаги Humo Arena муз саройига ташриф буюрди.

Спорт мажмуасида беларуслик меҳмонни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олган.

Танишув чоғида улар Тошкентнинг «Ҳумо» ва Остонанинг... Читать дальше...

Zamin.uz 

Миллиардер ва Чили собиқ президенти Себастян Пинера вертолёт ҳалокатида вафот этди

Фото: Fly New
Чили собиқ президенти Себастян Пинера мамлакат жанубидаги Лос-Риос ҳудудидаги Ранко кўлига вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлди.

Вертолёт бортида тўрт киши бўлган: Пинеранинг ўзи ва унинг қариндошлари. Ҳалокатдан сўнг йўловчилар қирғоққа чиқишга муваффақ бўлишган, бироқ вертолётни бошқараётган собиқ президент хавфсизлик камарини еча олмай, чўкиб кетган. Қутқарувчилар унинг жасадини тахминан 40 метр чуқурликдан топди.

Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум. Қайд қилинишича... Читать дальше...

Zamin.uz 

Сенат: Орган ходимларининг тасвирларини тарқатиш масаласи ялпи мажлисда кўрилиши мумкин

Фото: Kun.uz
Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг фото ва видеоларини уларни обрўсизлантириш мақсадида интернетда тарқатганлик учун жазо белгилашни кўзда тутувчи қонун Сенатнинг тегишли қўмиталарида кўриб чиқилаётган эди.

Kun.uz қонуннинг тақдирига қизиқиб, юқори палата ахборот хизмати раҳбари Ҳожиакбар Тўлаганов билан боғланди. Унинг айтишича, қонун ҳали ҳам Сенатда, навбатдаги ялпи мажлисда кўриб чиқилиши мумкин.

“Ҳозир ялпи мажлисга тайёргарлик кетяпти, тез орада кўриб чиқилади. Читать дальше...

Zamin.uz 

“Бек-Барака”даги тадбиркорлар фаолияти ўрганилди

Тошкент вилояти солиқ бошқармаси ва Зангиота тумани солиқ иснпекцияси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Зангиота тумани бўлими ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Зангиота тумани худудида жойлашган “Бек-Барака ихтисослашган савдо комплекси” МЧЖга қарашли савдо комплексида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўтказилган профилактик тадбир давомида “Хўжалик моллари ва Ҳунармандлар савдо комплекси” масъулияти чекланган жамияти ҳудудида жами 962 та савдо дўкони мавжудлиги аниқланиб... Читать дальше...

Zamin.uz 

Ҳонконглик молиячи фирибгарларга 25 миллион доллар ўтказиб берди

Фото: Shutterstock
Январ ойи ўрталарида фирибгарлар дипфейк ёрдамида трансмиллий компаниянинг Ҳонконгдаги филиали молиячисини корпоратив ҳисоб рақамидан 25 миллион доллардан ортиқ пул ўтказишга мажбурлаган. Бу ҳақда Ҳонконг полициясига таяниб, South China Morning Post хабар берди. Ходимнинг исми ва корпорация номи ошкор этилмади.

Дипфейк – бу компютер ёрдамида яратилган видео ёки аудио контент бўлиб, унда бир шахснинг юзи ёки овози жуда ишончли тарзда бошқа шахснинг юзи ёки овози билан алмаштирилиши мумкин. Читать дальше...

Zamin.uz 

Омбудсман Навоийдаги “Шарманда доскаси” бўйича муносабат билдирди

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Навоий вилояти, Кармана туманида жиноят содир этган шахсларнинг суратлари илиниши учун “Шарманда доскаси” пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Таъкидланишича, Омбудсман маҳаллалардаги эълон тахталарига айбдор деб топилган шахснинг фотосурати ва у ҳақидаги маълумотлар жойлаштириш амалиётини инсон ҳуқуқларига зид деб ҳисоблайди.

Маълумот учун, конституциянинг... Читать дальше...