World News in Uzbek
Февраль
2024

Новости за 13.02.2024

Zamin.uz (sport) 

БАА Про лигаси. Эркиновнинг голли узатмаси "Ал Ваҳда"га 1 очко тақдим этди

"Ал-Ваҳда" клуби БАА чемпионати доирасида "Шаржа"ни ўз уйида меҳмон қилди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Мазкур баҳснинг 31-дақиқада мезбонларнинг ўзбекистонлик вингери Ҳожимат Эркиновнинг пасидан сўнг Аҳмад Нуруллоҳ "Ал Ваҳда"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлимнинг 63-дақиқасида эса Себастьян Таглиабуэ ҳисобни тенглаштирди. Учрашувда бошқа гол урилмади — 1:1.

Ўзбекистонлик футболчи учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди.

Айни дамда "Ал Ваҳда" 21 очко билан турнир жадвалининг 5-поғонасида бормоқда. Читать дальше...

Zamin.uz (sport) 

"Насаф"нинг бирйўла олти футболчиси "Ал-Айн"га қарши ўйинни ўтказиб юборади

"Насаф" клуби эртага Осиё чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида БААнинг "Ал-Айн" жамоаси билан куч синашади. Баҳс Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади.

Мазкур тўқнашув олдидан SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, "аждарлар" бирйўла 6 футболчиси муҳим беллашувда жамоасига ёрдам бера олмайди. Шерзод Насруллаев, Зафармурод Абдираҳматов, Алибек Давронов, Зоран Марушич, Умид Эргашев ва Ислом Кенжабоев турли сабабларга кўра бу учрашувни ўтказиб юборади.

Эртанги ўйинга қаршиликлар ўзгача юриш қилиши тахмин қилинмоқда.

Zamin.uz (sport) 

Эрнан Креспо: "Биз бор эътиборимизни "Насаф" футболчиларига эмас, ўз ўйинимизга қаратганмиз"

Хабарингиз бор, эртага "Насаф" ОЧЛ 1/8 финал босқичида БААнинг "Ал Айн" жамоасига қарши майдонга тушади. Бугун учрашувдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди ва унинг иккинчи қисмида "Ал Айн" устози Эрнан Креспо ҳамда ярим ҳимоячи Софиян Раҳими иштирок этди.

"Ҳаммага салом. Ушбу босқичга етиб келганимиздан хурсандмиз. Эртага бизни яхши ўйин кутиб турибди. Олдинда ҳали жавоб учрашуви бор. Албатта, эртанги беллашув ҳам анча муҳим. Кўрамиз, майдонда нима бўларкин".

Софиян Раҳими: "Бўлажак... Читать дальше...

Zamin.uz (sport) 

Рўзиқул Бердиев: "Йигитларимиз ўйинга шай ва ижобий натижа учун бор маҳоратларини ишга солишади"

ОЧЛ 1/8 финали доирасидаги "Насаф" – "Ал Айн" (БАА) учрашувидан олдин матбуот анжумани ўтказилди. Унда қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва дарвозабон Абдувоҳид Неъматов қатнашишди.

"Ҳаммага салом. Сизлар билан мавсум олдидан кўришиб турганимиздан мамнунмиз. Эртанги ўйинга келсак, икки жамоа ҳам танаффус даврида эди. Ўйлайманки, эртага юқори темпли ўйин бўлмайди. Сабаби жамоалар танаффусда эканликлари боис ушбу ўйинни узоқ кутишди. Шунга қарамай, тактик ва курашларга бой баҳс гувоҳи бўламиз. Читать дальше...

UzNews.uz (ru) 

ЖК Fayzli Hayot: каким будет новый жилой комплекс в Ташкенте — интервью с коммерческим директором FDG  

Сергей Потапов в интервью UzNews.uz рассказал об уникальной концепции нового ЖК, «умных» планировочных решениях, а также о том, какие квартиры предпочитают жители столицы.

Zamin.uz (sport) 

Абдусатторов Германиядаги турнирнинг ярим финалида Карлсенга қарши дона суради

Германияда Фишер номидаги Freestyle Chess G.O.A.T Challenge шахмат турнири давом эттирилмоқда.

Ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов турнирнинг чорак финалида Динг Лиренни мағлуб этди. Ярим финалда эса Абдусатторов Магнус Карлсенга қарши дона суради.

Аввалроқ, Нодирбек рапид баҳсларида Магнус устидан ғалаба қозонганди.

Ярим финал ўйинлари 13-14 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Zamin.uz (sport) 

"Алишер Узоқов мухлислар танқидини кўтара олмади"

Журналист ва шарҳловчи Ҳасан Турдиалиев Зоир Турсунбоевга берган интервьюсида актёр ва собиқ футбол шарҳловчиси Алишер Узоқов фаолиятига ҳам баҳо берди. Унинг айтишича, рус шарҳловчилари орасида жуда кўпчилик актёрликни битириб чиққан.

"Алишер Узоқов мухлислар танқидини кўтара олмади. Улар изоҳларни кўп ўқиркан ва руҳиятларига таъсир қиларкан. Менинг руҳиятимга ҳам таъсир қилган. "Синиб қоладиган" даражага етган, шахсиятга ўтиб кетиларди. Ҳозир бўлса ҳам, руҳан чўкмайман. Хато қилсам ва бу учун сўкиш эшитсам нормал қабул қиламан. Читать дальше...

Zamin.uz (sport) 

Dar Pro мураббийи: "Шавкатда жуда кам учрайдиган ҳислат бор"

Ярим ўрта вазн(77,1 кг) тоифасида UFC жангчиси Шавкат Раҳмонов(18-0) билан ишлаётган Dar Pro жамоаси мураббийи Азиз Разиев қозоғистонлик юлдузнинг истеъдоди ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Шавкат жуда саводли йигит. У ўзини шунчалик кўп ўрганганки, танасига қачон муайян юкламалар беришни ва қачон бермасликни билади. У ўз танасини ҳис қилади. Бу унинг истеъдодини 60 фоизидир. Менимча, у жуда қобилиятли. Шавкатда ажойиб руҳият ва ўзига хос характери бор. Ҳар томонлама иқтидорли йигитлар бор - улар универсал бўлиши мумкин... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

OzodNazar: Мактаблар “милтиқлиларга” ўтди

Кун янгиликларидан пайдо бўлган саволларни блогер Дима Қаюм ҳамда инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдусалом Эргашевга бердик. Суҳбат давомида ўзини муҳтож кўрсатиб, давлатдан мунтазам равишда ёрдам ундириб келаётганлар тўғрисида ҳам сўз бўлди. Сарвар Усмон суҳбатлашди.