World News in Uzbek
Февраль
2024

Новости за 21.02.2024

Zamin.uz 

Тошкент жаҳонда ҳавоси энг ифлос шаҳарлар рўйхатида 1-ўринга чиқди

IQAir порталига кўра, соат 08:50 да Тошкент ҳавосида майда ПМ2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 196 мкг/м3 ни ташкил этган – бу “зарарли” кўрсаткич ҳисобланади.

Рейтингда 2-ўринни Покистоннинг Лаҳор шаҳри эгаллаган, Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳри 3-поғонада.

Ўнталикдан, шунингдек, Дакка (Бангладеш), Янгон (Мянма), Катманду (Непал), Ханой (Ветнам), Жакарта (Индонезия), Милан (Италия), Калкутта (Ҳиндистон) эгаллаган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, ҳаво ифлосланиши кўрсаткичлари... Читать дальше...

Zamin.uz 

АҚШ Ғазода урушни тўхтатиш резолюциясига яна вето қўйди

Фото: Getty Images
АҚШ 20 феврал, сешанба куни БМТ Хавфсизлик кенгашининг Ғазо секторида гуманитар мақсадларда зудлик билан ўт очишни тўхтатишни талаб қилувчи навбатдаги резолюциясига вето қўйди. Резолюция лойиҳаси Жазоир томонидан тайёрланган ва Хавфсизлик кенгашининг амалдаги 15 аъзосидан 13 таси уни қабул қилиш учун овоз берган. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти олий органининг яна бир доимий аъзоси Британия эса бетараф қолди. Бу АҚШ ветоси туфайли муваффақиятсизликка учраган учинчи резолюциядир. Читать дальше...

Zamin.uz 

ЕЧЛ. «Интер» «Атлетико»ни мағлуб этди, «Боруссия Д» Эйндҳовенда дуранг ўйнади

Фото: Getty Images
Европа Чемпионлар Лигасида 1/8 финалнинг дастлабки ўйинлари давом эттирилди. «Интер» ўз майдонида «Атлетико»ни қабул қилиб, Арнаутовичнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди. «Боруссия Д» эса меҳмонда ПСВ билан дуранг қайд этди.

Ушбу жуфтликларда жавоб беллашувлари 13 март куни бўлиб ўтади.

ЕЧЛ. 1/8 финал. 20 феврал

Интер — Атлетико 1:0
Гол: Арнаутович (79).
Интер – Зоммер, Дармиан (Думфрис, 69), де Врей, Павар, Бастони, Димарко (Карлос Аугусто, 69)... Читать дальше...

Zamin.uz 

2024 йилда Ўзбекистонни энг иссиқ ёз кутаётган бўлиши мумкин

2024 йилда Ўзбекистон тарихидаги энг иссиқ ёз кузатилиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

«Бутунжаҳон метеорологлари прогнозларига кўра, ҳозирда кузатилаётган Эл-Нинё ҳодисаси 2024 йил апрелигача давом этади. Ушбу ҳодиса 10 та рақамли иқлим моделлари ҳисоб-китобларининг ўртача натижасидир. Кейинчалик, илмий асосларга кўра, Ўзбекистонда одатдаги иссиқ ёз фасли (Тошкентда ҳаво ҳарорати +40 даражагача), қуруқ куз ва совуқ қиш билан тавсифланган Ла-Нинё жараёни ривожлана бошлайди. Қуруқ куз... Читать дальше...

Zamin.uz 

Петербургда номаълум шахс ўзбекистонлик таксичини отиб ташлади

Фото: Фонтанка.ру
20 феврал куни Санкт-Петербург шимолидаги Парголово қишлоғидаги Виборг шоссесида ўзбекистонлик такси ҳайдовчисига киллер томонидан ҳужум қилинди. Россия Тергов қўмитаси қотилликка суиқасд моддаси бўйича жиноят ишини очди.

Қайд қилинишича, қотил қора рангли Toyota Camry машинасида болаларни 622-сонли гимназияга олиб келган 42 ёшли ўзбекистонлик таксичи Рустамбек Алдаевнинг бошига тўппончадан ўқ узган. Тергов қўмитаси эълон қилган кадрларда юзини қалпоқ остига яширган эркак ҳайдовчига яқинлашиб... Читать дальше...

Zamin.uz 

Исроил Ғазодаги қочқинлар лагерига ҳужум қилди

Фото: Reuters
20 февраль куни Исроил ҳаво кучлари Ғазо секторидаги қочқинлар лагерига ҳужум қилди. Бу ҳақда “ТАСС” нашри хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида камида ўн нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Бир неча ўнлаб фуқаро тан жароҳати олгани хабар қилинган.

Шунингдек, Al Jazeera нашри қайд этишича, Исроил армияси Хон Юнус шаҳридаги Ал Амал касалхонасини ўққа тутган. Ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар ҳақида ҳозирча маълумот тақдим этилмаган.

Хабарда айтилишича... Читать дальше...

Stadion.uz 

Яширин фаворитлар тўқнашуви ёхуд "Интер" - "Атлетико Мадрид" ўйини учун превью

Бугун тунда Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичидан ўрин олган «Интер» ҳамда "Атлетико Мадрид" клублари ўртасида илк ўйин бўлиб ўтади. Биз эса эътиборингизга ўйин олдидан махсус пребюни тақдим этамиз.